Куни кеча пойтахтимизда “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Йиғилишни Президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов очиб берди.
Унда сўз олган қишлоқ хўжалик сектори маъсул раҳбарлари якунланаётган йилда аграр тармоқда олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар, рақамлаштиришни жорий этиш, қишлоқ хўжалик корхоналари ва молиявий институтлар ҳамкорлиги, озиқ–овқат саноатида юқори қўшимча қиймат занжирини яратиш, ер, сув ресурслари самарадорлигини ошириш, соҳага замонавий технологияларини олиб кириш, ҳудудлар иқлим шароитидан келиб чиқиб инновацион ечимлар асосида янги уруғлик турларини яратиш ва бир қатор масалалар юзасидан фикр билдирдилар.
“Йилда бир маротаба бўладиган қишлоқ хўжалиги ходимлари байрами жамоатчилик томонидан қизғин нишонланаяпти,-дейди Қизилтепа туманидаги “Валиобод” фермер хўжалиги раиси, ”Элу–юрт ҳурмати” ордени соҳиби Раъно Валиева. Фермер хўжалигимиз мустақиллик тенгдоши. Вилоятнинг энг иқлим шароити оғир чўл ҳудудини олиб, хўжаликни оёққа турғиздим. Пахта, ғалла режасини ҳар йили ошириб бажараяпмиз. Хизматларим муносиб баҳоланиб, нуфузли мукофотларга сазовор бўлдим. Байрам билан барча қишлоқ хўжалик ходимларини қизғин табриклайман. Йил давомида меҳнатда бўладиган қишлоқ хўжалик ходимлари доимо омон бўлишсин.
“Кўргазмага бир неча турдаги чорвачилик маҳсулотлари, ошланган тери ва теридан тайёрланган кийим-кечаклар олиб келдик,-дейди Конимех туманидаги “Учтепа чорва кластер” МЧЖ ишчиси Эрсултон Носиров.Ошланган эчки ва қўй териларининг сифати, жилоси ва ранг –баранглиги иштирокчиларни жиддий қизиқтирди. Бош кийимлар ҳаммаси сотилди. Қиш мавсумида теридан тайёрланган жойнамозга ҳам харидор кўп. Қоракўл маҳсулотларини бизнинг иқлим шароитимизда, Қизилқум кенгликларида етиштиришга имконият ва тажриба бор. Аммо, Россия ва Туркиялик ишбилармонларда замонавий ускуна ва терини қайта ишлаш технологияси ривожланган.Улар бизнинг маҳсулотларимизни олиб чиройли тикиб ва жило бериб,бизга икки баробар нархда сотишаяпти.Улар маҳсулоти бозорда харидоргир.Бир неча йилдан буён чорвачиликка эътибор берилиб маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошди. Аммо, энди мавжуд кластерлардаги замонавий техникаларни олиб келувчиларга имтиёзлар беришимиз,терини ишловчилар маҳоратини оширишимиз керак.
Анжуман доирасида иштирокчилар учун давра суҳбати ташкил этилди.Фермер ва деҳқон хўжаликлари мҳасулотлари кўргазмаси ташкил этилди.Тадбир сўнггида “Энг фаол ташкилотчи “ номинацияси аниқланди.”Энг чиройли стенд”яратган жамоа Жиззах ва Сирдарё вилоятлари, “Энг намунали тематик стенд” соҳиби “Агробанк” жамоаси ва яна бир фаоллик кўрсатган жамоа деб Республика ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги эътироф этилди.
Ўлжабой Қаршиев