8.9 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

II Ўзбекистон халқаро иқтисодиёт форуми доирасида “Иқлим ўзгариши: яшил иқтисодиётга ўтиш зарурати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

II Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида “Иқлим ўзгариши: яшил иқтисодиётга ўтиш зарурати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, БМТТДнинг табиат, иқлим ва энергетика соҳаси раҳбари Лаура Альтингер, Осиё тараққиёт банкининг етакчи иқтисодчиси Сигдем Акин, Жаҳон банкининг экологик молиялаштириш бўйича катта мутахассиси Вейген Леу, Глобал яшил ўсиш институтининг Ўзбекистондаги вакили Аарон Русселл, Франция ва Германия экспертлари иштирок этдилар.

Муаммонинг долзарблиги жуда юқори, чунки Ўзбекистон иқлим ўзгариши хавфи юқори давлатлардан бири ҳисобланади. Табиий ресурсларни муҳофаза қилиш зарурлигини англаган ҳолда, ҳукумат яшил иқтисодиётга ўтишни янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг устувор йўналишларидан бирига айлантирди.

Учрашувда сув ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг салбий таъсирини камайтириш, институционал ва Қонунчилик базасини ривожлантириш, яшил технологиялардан фойдаланишга ўтиш ҳамда ушбу йўналишлар бўйича ҳамкорликни кучайтириш мақсадида қўйилган қадамлар кўриб чиқилди.

Хусусан, Ўзбекистон энергетика сектори чиқиндиларнинг 89 фоизини, қишлоқ хўжалиги эса чиқиндиларнинг 13 фоизини ташкил қилади. ЯИМ бирлигига энергия сарфи дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Ўзбекистон 2030 йилга келиб иссиқхона газлари чиқиндиларини ЯИМга нисбатан 35 фоизга камайтириш бўйича Париж келишувининг НДС доирасида мажбуриятларни ўз зиммасига олди.

Шунингдек, энергетика, сув таъминоти ва қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда барқарор ёндашувлар ва табиий офатларга чидамлилигини ошириш, давлат секторини бюджетлаштиришда «яшил» тамойилларнинг аҳамияти, давлат инвестиция лойиҳаларининг иқлимий хавфини баҳолаш ва «яшил» халқаро молия ва ташқи савдони жалб қилиш, «яшил» иш ўринларини яратишга ёрдам берадиган хусусий сектор компанияларини «яшил» иқтисодиётда қўллаб-қувватлаш ва «яшил» иқтисодиётга ўтиш эҳтиёжларига мувофиқ ишчи кучини тайёрлаш юзасидан фикр алмашилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×