8.9 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Ўзбекистон Республикасида крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш қоидалари тасдиқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан илғор технологияларни жорий этиш ва иқтисодиётнинг барча тармоқларини, жумладан крипто-активлар айланмаси соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5120-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш, мазкур соҳадаги фаолиятни лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

Крипто-активлар айланмаси соҳасида хизмат кўрсатувчи провайдерларнинг турлари ҳам белгиланиб, улар сирасига крипто-биржалар, крипто-дўконлар, крипто-депозитарийлар ва майнинг-пуллар киради.

Бугундан эътиборан крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш Қоидалари кучга кирди.

Мазкур ҳужжат билан крипто-дўконларда фуқаролар томонидан крипто-активларни сотиб олиш ёки сотиш тартиби белгиланади.

Ҳужжатга кўра, крипто-дўкон ўз фаолиятини крипто-дўконнинг электрон платформаси ва (ёки) савдо майдончаси орқали амалга ошириши, шу жумладан крипто-дўконининг савдо платформаси орқали нақд пулга крипто-активларни сотиб олиш ва сотиш бўйича мижозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

ИЛМА мутахассисларининг таъкидлашича, мазкур Қоидалар ушбу соҳадаги хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва уларни ишлаб чиқишда етакчи хорижий экспертлар ҳам жалб этилган.

Ушбу ҳужжатнинг асосий мақсадларидан бири аҳолига крипто-активларни қонуний сотиб олиш ва сотиш имкониятини яратиш, айни пайтда крипто-активлар айланмаси соҳасида норасмий, яширин ва ноқонуний фаолиятни амалга ошираётган ҳамда мижозларга хизмат кўрсатаётган шахсларнинг фаолиятини “соядан” чиқариш ҳисобланади.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистон крипто-активлар айланмасини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича дунёда етакчи давлат,
хусусан, МДҲ ҳудудидаги крипто-активлар билан операцияларни тартибга солиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базага эга ягона юрисдикция.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×