31.3 C
Узбекистан
Пятница, 4 июля, 2025

“Инсон манфаатларини иқтисодий ислоҳотларнинг бош мазмунига айлантириш” мавзусидаги II Ўзбекистон иқтисодий форумига старт берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,650участниковПодписаться
- Advertisement -

Тадбир янги “Silk Road Samarkand” туристик марказида бўлиб ўтмоқда. Форумни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Шерзод Асадов Президент Шавкат Мирзиёевнинг иштирокчиларга йўллаган мурожаатномаси билан очиб берди ҳамда халқаро ҳамкорлар билан ўзаро алоқалар ва фикрлар алмашинувини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этишига тўхталиб ўтди. Шунингдек, очилиш маросимида Жаҳон банки вице-президенти Анна Берде ва Осиё тараққиёт банки вице-Президенти Шихин Чен иштирок этдилар.

Даставвал, Ўзбекистон иқтисодий форумидан бери ўтган йил давомида геосиёсий кескинликлар, таъминот занжирларининг бузилиши, иқлим ўзгариши оқибатида келиб чиққан табиий офатлар, юқори инфлация ва бошқа муаммолар жаҳоннинг энг кучли иқтисодиётлари учун ҳам кўплаб қийинчиликларни келтириб чиқарди.

Мамлакатимиз ушбу ва бошқа пайдо бўлаётган масалаларни ҳал қилмоқда, асосий кучи хусусий сектор бўлган очиқ ва барқарор иқтисодиёт томон туб ўзгариш жараёнини амалга оширмоқда. Синовлар давлатимиз раҳбари бошчилигида ишлаб чиқилган янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси асосида олдинга силжиш ва ислоҳотларни давом эттириш зарурлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Илк пленар йиғилиш мамлакат эришган ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва яқин келажакда республикани олдинга олиб чиқадиган улкан режаларга бағишланган. Халқаро шериклар, бошқа давлатлар ва бизнес вакиллари билан ҳамкорликнинг ҳаётий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Муҳокамаларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров, Бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев, Жаҳон банки вице-президенти Анна Берде, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ҳамда “TBC Group” раҳбарлари иштирок этдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×