9.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон энергия тизимини ривожлантириш учун 47,1 миллион доллар ажратди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» (ЎзМЕТ) АЖ тизимига кирувчи янги электр узатиш линиясини қуриш лойиҳаси бўйича кредит ва лойиҳа шартномаси имзоланди.

Тадбирда сўнгги йилларда Ўзбекистон бир қатор халқаро молия институтлари билан инвестициявий ҳамкорликни сезиларли даражада кенгайтирилганлиги қайд этилди. Улар орасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Бугунги кунга келиб, ЕТТБ Ўзбекистондаги 113 лойиҳага 3,6 миллиард евродан ортиқ сармоя киритди.

Банк томонидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги Саримой ва Жонкелди аҳоли яшаш пунктлари ўртасида янги электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасини молиялаштириш учун 47,1 миллион долларлик молиявий ёрдам берилаяпти. Бу мамлакат миллий электр тармоқларининг ўтказувчанлигини кенгайтириш ва ишончлилигини оширишга хизмат қилмоқда. Янги линия қурилаётган, умумий қуввати 1 ГВтли иккита шамол электр стантциясини миллий тармоқ билан боғлайди. Лойиҳа ўтиш даври иқтисодиётига эга мамлакатлар жамғармаси ва акциядорларнинг махсус жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Тармоқнинг ушбу кенгайиши қайта тикланадиган энергия манбаларини Ўзбекистон энергетика тизимига янада интеграциялашувига ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, мавжуд электр узатиш линияларидаги юкламани мувозанатлашга ҳамда мамлакатнинг шимолий ва жануби-ғарбий қисмида электр таъминотидаги узилишлар муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради. Лойиҳа электр таъминоти тизимининг қувватини яхшилайди ва тармоқдаги йўқотишларни камайтиради. Ушбу лойиҳа, айниқса, Ўзбекистоннинг тобора барқарор энергия таъминотига муҳтож ривожланаётган саноати ва аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжлари учун жуда муҳимдир.

ЕТТБ биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк таъкидлаганидек, “Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга давлат, балки барқарор инфратузилмавий ечимларга муҳтож бўлган минтақадаги иқтисодиёти энг тез ривожланаётган мамлакатдир. Бизнинг банкимиз бундай лойиҳаларни молиялаштириш орқали ушбу ўсишни қўллаб-қувватлашга тайёр”.

Хабарни Гўзал ШОКИРЖОНОВА тайёрлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×