13.4 C
Узбекистан
Четверг, 28 марта, 2024

Барқарор электр энергияси таъминоти корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнига қандай таъсир қилади?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари мамлакатимизда ишлаб чиқариш саноатидаги кичик корхоналарннинг фаолиятига электр энергияси таъминотининг барқарорлашуви ва ҳажми оширилишининг таъсирини тармоқлар бўйича ва макроиқтисодий даражада баҳолади.

Тўғридан-тўғри тармоқларга таъсирни ҳисоблаш натижалари шуни кўрсатдики, электр энергиясини истеъмол қилишнинг бироз ўсиши ҳам (1,6% -2,2% га) тўқимачилик маҳсулотларининг 1,14% -1,42%, озиқ-овқат маҳсулотларининг 1,42% -1,49%, қурилиш материалларининг 0,95% — 1,16%, электротехника маҳсулотларининг 1,37% -1,51% ўсишига олиб келади.

«Ҳаражатлар ва ишлаб чиқариш» (Input-Output) усулидан фойдаланган ҳолда тармоқлар ва иқтисодиётга умумий таъсирини баҳолаш, ЯИМ ўсиш динамикасига ижобий таъсир кўрсатиб, уни 0,41 фоиз пунктга, солиқларни 0,52 фоиз пунктга, экспорт ҳажмини 146 миллион долларгача, аҳоли бандлигини 14-15 минг кишигача оширади.

Натижалар кўриб чиқилган тармоқларда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш жараёнида юзага келадиган билвосита таъсирларни ҳам инобатга олади. Яъни, 2023-йилда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда банд бўлганларнинг ошиши қишлоқ хўжалигида банд бўлганларнинг 861 та бирликка, савдода банд бўлгналарнинг 71 та бирликка, электроэнергетикада банд бўлганларнинг 41 та бирликка ортишига олиб келади. Умуман, иқтисодиёт учун билвосита таъсир 1080 еф бирликни ташкил қилиши мумкин.

Юқоридаги ҳисоб-китоблар макроиқтисодий даражада элликта кичик бизнес субъекти иштирокида ўтказилган тезкор сўров натижалари билан ҳам тасдиқланади.

Натижалар, электр энергиясини етказиб бериш барқарорлиги ва ҳажми ошган тақдирда деярли барча корхоналар ишлаб чиқаришни ривожлантириш истиқболини кўришидан дарак беради.

Энергия таъминоти барқарорлигининг яхшиланиши билан корхоналарнинг 64% и ишлаб чиқариш ҳажмини 10% дан 20% гача ошириш имконияти мавжудлигини қайд этди.

Қўшимча электр-энергияси ҳажми таъминланганда эса корхоналарнинг 72% и ишлаб чиқариш ҳажмини камида 20% га оширишга тайёрлигини билдирди.

Мавжуд захираларни ва иқтисодий ўсишнинг янги манбаларини жалб этиш вазифалари энергетика соҳасида ислоҳотларни давом эттириш ва энергия қувватларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни кўришнинг долзарблигини, ўсиб бораётган талабни қондириш учун инфратузилмани кенгайтиришни, шу жумладан адолатли тариф ислоҳоти ва шаффоф равишда хусусий инвестицияларни жалб этишни белгилайди.

ПМТИ саноат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кичик ва ўрта корхоналарни доимий ўрганиш кўламини кенгайтирган ҳолда илмий тадқиқотларни давом эттиради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти Хитой билан ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар борлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 март куни Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз...

Больше похожих статей

×