15.1 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ўзбекистон транспорт соҳасида Туркманистон ва Эрон билан ҳамкорликни ривожлантиради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 15-16 август кунлари Туркманистоннинг «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган давлатлар Транспорт вазирларининг «Ашхобод жараёни: ўзаро боғлиқликни кучайтириш учун» мавзусидаги Халқаро конференция бўлиб ўтди.
Конференциянинг «Глобал пандемиядан сўнг барқарор иқтисодий тикланиш учун транспортни молиялаштириш, транспорт вазирлари даражасида фикр, тажриба, ташаббуслар ишлаб чиқиш» мавзусидаги пленар сессиясида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Транспорт ва коммуникациялар агентлиги бош директори Мамметхан Чакиев, Бирлашган Араб Амирликлари Энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруи, Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири Саид Рустам Қосимий ва Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим қатнашди.

Конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Туркманистон Транспорт ва коммуникациялар агентлиги бош директори Мамметхан Чакиев ҳамда Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири Саид Рустам Қосимий билан транспорт ва логистика соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, юк ташувларида ўзаро имтиёзлар тақдим этиш ва миллий ташувчиларга қулайликлар яратиш масаласида икки томонлама музокаралар ўтказди.

Мамметхан Чакиев билан бўлиб ўтган музокаралар давомида томонлар Ашхобод битими доирасида «Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон» халқаро транспорт ва транзит йўлаги орқали юкларни Туркияга (Ван кўли орқали) интермодал ташувларини ташкил этиш, автомобиль ташувларида ундириладиган йиғимларни қисқартириш, Ўзбекистон Республикаси миллий ҳайдовчиларига Туркманистон визасини олиш тартибини соддалаштириш бўйича келишувларга эришилди.

Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири Саид Рустам Қосимий билан бўлиб ўтган музокараларда автомобилда халқаро юк ташувлари учун ўрнатилган йиғим ва тўловлар миқдорини қисқартириш, «Чобаҳор» портидан Ўзбекистонга пилот юк автомобиль ташувларни ташкил этиш, Ўзбекистон орқали «Хитой-Европа» транспорт йўналишида ташувларни ривожлантириш мақсадида Эрон томони билан Туркиянинг Ван кўли орқали ташувлар схемасини ҳамкорликда ишлаб чиқишга келишилди.

Учрашувлар якунига кўра Транспорт вазири И.Маҳкамов томонидан 2011 йилда имзоланган Ашхобод битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича беш томонлама Аҳдлашув Меморандуми имзоланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×