26.8 C
Узбекистан
Среда, 15 мая, 2024

Охирги 5 йилда нархларнинг ўзгариши аҳоли фаровонлигига қандай таъсир қилди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари асосий истеъмол товарлари нархининг охирги 5 йилдаги ўзгариши аҳоли фаровонлигига қандай таъсир қилганини таҳлил этди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасаларида шартномалар учун тўлов миқдори жорий ўқув йилида ҳам ошмаслигини эълон қилди. Охирги йилларда жамоат транспорти, табиий газ, электр энергияси каби бошқа соҳаларда ҳам нархлар барқарорлиги кузатилмоқда.

Нархлар ўзгаришининг аҳоли фаровонлигига таъсирини баҳолаш мақсадида ПМТИ мутахассислари асосий истеъмол товарлари нархининг ўсиш динамикаси ва республика даражасидаги ўртача иш ҳақининг ўзгариш динамикасини қиёслаган ҳолда тадқиқот ўтказди.

Натижалар шуни кўрсатадики, аҳолининг асосий қисми учун бензин, пропан, гўшт нархи ошиши сезиларли бўлиши мумкин. Чунки аҳоли даромадлари ушбу товар турларига қараганда секинроқ ўсган.
Бошқа томондан эса, электр энергияси, газ, пахта ёғи, 1-нав буғдой уни, ҳаво транспорти ва темирйўл транспорти, олий таълим (университет), мактабгача таълим муассасалари (боғча)учун тўлов миқдорининг барқарор ҳолатда сақланиши аҳолининг харид қобилиятига ижобий таъсир қилган. Чунки бу товар ва хизмат турларининг нархи даромадларга нисбатан анча секин ўсган.

Қайд этиш жоизки, энергия, транспорт ва коммуникация хизматлари нархлари давлат томонидан тартибга солинади. Давлат пандемия даврида ва ундан кейин ҳам, тартибга солинадиган маълум бир товар ва хизматларнинг нархлари ўзгармаслигини таъминлаш орқали аҳолини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, ўртача иш ҳақининг кўпгина товар ва хизматлар нархига нисбатан тезроқ ўсиши аҳолининг фаровонлик даражасига ижобий таъсир кўрсатган. Шу билан бирга, бензин ва пропан нархларининг иш ҳақига нисбатан тезроқ ўсиши автомобиль эгалари фаровонлигига салбий таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, 1-сентябрь ҳолатига кўра, йил бошидан буён инфляция даражаси 6,98 фоизни ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2022 йилда инфляция 12 фоиздан бироз юқори бўлишини тахмин қилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қашқадарёда 119 нафар масъул жазоланди, улардан 22 нафари лавозимидан озод этилди

Шу йилнинг 13 май куни ўтказилган йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов 22 нафар масъулни лавозимидан озод қилди. Бу...

Больше похожих статей

×