Шунингдек, бу йил «Аёллар бизнеси учун биринчи қадам» танлови учун 10 млрд сўм маблағ ажратилди.Стартап лойиҳаларини молиялаштириш бўйича 2019-2022 йиллар мобайнида 10 та танлов эълон қилинди. Танловларда ҳар бир стартап лойиҳаси 6 босқичли саралашдан ўтказилади. Шу кунга қадар танловларга икки мингга яқин ариза келиб тушган.2019-2022 йиллар давомида жами ҳисобда, 104 млрд сўмлик 155 та стартап лойиҳа молиялаштирилган.
Стартап лойиҳаларни молиялаштирилиши натижадасида жами 1 279 та янги иш ўрни яратилди.Жумладан, Ёш олимлар ва ташаббускорларнинг инновацион ғоялари ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида вазирликнинг Ёшлар академияси 2019-2022 йиллар мобайнида 9 та танлов ташкил қилиб, жами қиймати 35 млрд сўмлик 208 та лойиҳа молиялаштирилган.
Иқтидорли ва истеъдодли хотин-қизлар, аёллар ва ёш олималарнинг инновасион фаолияти натижалари ва ташаббусларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий изланишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш ҳамда салоҳиятли ёшларни илм-фанга кенг жалб этиш мақсадида “Бўлажак олим” танлови доирасида “Аёллар бизнеси учун биринчи қадам” танловига эълон берилди.
Мазкур танловни ташкил этиш учун Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 10 млрд сўм маблағ ажратилди.2022 йил биринчи ярим йиллигига кўра жами 12,9 млрд сўмлик 16 та стартап лойиҳалар молиялаштирилган.
Бу эса ўз навбатида 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 177,7 фоизга кўп стартап лойиҳалар қўллаб-қувватланганини билдиради.