- Advertisement -
Франция марказий районларида ишлаб чиқиладиган қадимий салерс пишлоғи табиий яйловда ўтлаб юрган сигир сутидан тайёрланади. Пишлоқни ширин ва мазали бўлиши учун сигирларнинг камида 75 % озуқаси табиий яйлов ўтлари бўлиши ва албатта, улар тоза ҳавода ўзлари учун «қулай» бўлган биоиқлимий шароитда ўтлашлари керак бўлади.
Мазкур йили Францияда бошланган қурғоқчилик ва бир нечта аномал иссиқ ҳаво тўлқинлари яйловларда ўтларни тез сарғайиб кетиши ва сигирларни ноқулай иқлимий шароитда яшашини тақдим этди. Натижида, компания зудлик билан ўз иш фаолиятини тарихда биринчи марта ёпишга мажбур бўлди.