- Advertisement -
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни муҳокама қилдилар. Хусусан, давлат банкларини хусусийлаштириш мақсадида амалга оширилаётган трансформация жараёнлари бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди. Профессор Халилзад банк тизими мамлакатнинг иқтисодий ривожида муҳим соҳа эканини таъкидлади.
Шу билан бирга, сўнгги йилларда Ўзбекистонга хорижлик инвесторлар томонидан катта қизиқиш бўлаётгани қайд этилиб, Марказий банк вакиллари банк тизими юзасидан барча зарур маълумотларни тақдим этишга тайёр эканликларини билдирдилар.