23.1 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

Янги тармоқлар истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таминлайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Қорақалпоғистон Республиканинг шаҳар ва туманларида барча соҳалар сингари электр таъминоти тизимида ҳам кенг кўламли қурилиш-модернизация ишлари олиб борилмоқда.Оролбўйи ҳудудига қаратилаётган эътибор натижасида амалга оширилаётган ишлар кўлами кенгайган бўлиб, асосий эътибор эскирган, бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган тармоқларни, трансформатор пунктларини алмаштиришга, аҳолини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.

Бу ишлар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти маъмурияти томонидан қўллаб-қувватланиши эса жараённи тезлаштиришга хизмат қилмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари учун керакли ускуналар Тошкент шаҳридан узлуксиз етказиб берилмоқда. Навбатдаги етиб келган материаллар ҳам ҳудудларнинг обод бўлиши учун йиллар давомида хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 18 мартдаги  “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида шу кунга қадар 33 та маҳалла фуқаролар йиғинида 72,1 километр электр узатиш тармоғи, 11 дона трансформатор пункти ва 3717 дона янгидан темир-бетон устуни ўрнатилди.

Июль ойидаги қўшимча ўрганишлар натижасида Нукус шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст бўлган 8 та маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича зарур вазифалар белгиланиб, бугунги кунда ишлар манзилли олиб борилмоқда.

“Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти матбуот хизматининг маълум қилишича, шу кунга қадар “Қумбиз овул”, “Жайхун”, “Жуўазши”, “Жолшилар”, “Амударё”, “Анасай”, “Жанабазар” ва “Узункўл” маҳалла фуқаролар йиғинларида электр тармоқларини яхшилаш мақсадида 21,6 километр электр узатиш тармоғи янгидан тортилиб, 2 дона янги трансформатор пункти ўрнатилди. Шунингдек 637 дона темир-бетон устуни тикланди.

Амалга оширилаётган ишлар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти маъмурияти томонидан назоратга олиниб, қурилиш-таъмирлаш ишлари учун керакли материаллар ўз вақтида етказиб берилмоқда.

Хусусан, Нукус шаҳридаги “Оғир ҳудуд” рўйхатига киритилган маҳаллалар учун   етказиб берилган 40,6 километр сим-кабел ва электр узатиш сими, 10 дона янги трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.Ҳудудлардаги муаммоларни бартараф қилиш ишларига ҳозирда 11 та бригада бириктирилган бўлиб, улар зарур техникалар билан таъминланган.

Бундай ишлар шаҳарнинг жами 15 та маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилмоқда. Бундан кўзланган мақсад, юртдошларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб яшашини таъминлашдан иборат.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик билан танишди

Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...

Больше похожих статей

×