27.4 C
Узбекистан
Суббота, 4 мая, 2024

МДҲда автомобиллар муаммоси: нархлар ошиб, сотувлар камаймоқда (Хитой HAVALнинг сўмдаги нархи қанча?)

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Бутун дунёда кузатилётган кескин инфляция, айниқса, МДҲ мамлакатларида ўз таъсирини кўрсатмоқда. Биринчи навбатда автомобиль бозорида нархлар ошмоқда, бундай ўсиш, жумладан, Ўзбекистонда ҳам давом этиши мумкин. Бундай хулосага Россиянинг «Auto-Broker Club» автомобиль журнали мутахассислари ўзлари эълон қилган қиёсий нарх таҳлили натижаларидан келиб чиқишди.

Мақола муаллифларининг фикрича, Россия иқтисодиёти МДҲ учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга, чунки ҳамдўстликнинг қолган саккизта давлати у билан турли даражада боғлиқ. 

Россия Федерациясида янги автомобиль бозоридаги муаммолар 2021 йилда бошланган, аммо Украинадаги барчага маълум воқеалардан кейин Россия автомобиль бозори ҳақиқий инқирозга учради. Февраль ойининг охиридан март ойининг бошигача янги автомобиллар нархи кескин ошган. Бунинг бир қанча сабаблари бор.

Россияга қарши санкцияларнинг кучайтирилиши муносабати билан Европа, Америка, Япония ва Корея компаниялари Россия автомобиль ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликни тўхтатди. Заводлар узоқ вақт ишламай қола бошлади. Европа, Япония ва Корея концернлари Россиядаги автомобиль заводларини сиёсий сабабларга кўра мажбуран тўхтатиб қўйди. Вазият умумий макроиқтисодий беқарорлик ва рубль курсининг кескин ўзгариши туфайли янада оғирлашди. Бундан ташқари, таъминот занжирлари бузилиши туфайли бутловчи қисмлар ва хом-ашё таннархи ошган. 

МДҲдаги энг йирик диллер холдингларидан бири бўлган Avilon Group таҳлилий маълумотларига кўра, Россияда автомобиллар нархи 2022 йил апрель ойи бошида 30-40 фоизга ошган. Май ойининг охирида Автостат хабар беришича, январь ойига нисбатан Россия Федерациясида энг машҳур кроссовер моделлари 21-56 фоизга ошган (фақат тавсия этилган чакана нархлар ҳисобга олинган, диллерлардаги ҳақиқий нархлар янада ўзгарган). 

Илгари машҳур бўлган бир қатор моделлар, асосан, уларни тарқатиш тармоқларига етказиб бериш тўхтатилганлиги сабабли, сотиб олиш мумкин бўлмаган. Буларга Volkswagen Taos, Hyundai Creta, Kia Seltos, Toyota RAV4 ва бошқалар киради. 

Бироқ, июнь ойида рубль курси барқарорлашганидан сўнг, июль ойида Россия Федерациясидаги баъзи машҳур моделлар нархнинг ўсишини қисман қоплаган ҳолда, бироз «пастлади». Шундай қилиб, Auto Discovery тадқиқотига кўра, Тулада йиғилган Haval Jolion кроссовери бугунги кунда 2,25 миллион рубль (403 677 678 сўм) туради, бу июнь ойига нисбатан 6 фоизга арзон. Аммо июль ойида Haval F7 нархи 3 фоизга тушиб кетди ва ҳозирда 2,92 миллион рублни (523 883 920 сўм) ташкил этмоқда. 

Аммо шунга қарамай, мутахассислар, асосан, ҳозирги реал вазиятга эътибор беришади. “Россия бозоридаги энг оммабоп автомобиль – маҳаллий Lada Vesta йил бошидан буён 30 фоизга қимматлашди. Ва бу фақат расмий маълумотлар. Дилерлик дўконларида нархлар ва мажбурий қўшимча имкониятлар туфайли нарх 100%га ўсиши мумкин ва аллақачон 2 миллион рублга етиб қолди» маълумот бермоқда нуфузли Auto.Mail.Ru портали. Ва бу сотилган автомобиллар сони доимий равишда камайиб бораётганига қарамай. 

Беларусь автомобиль бозорида вазият Россиядагига ўхшаб кетсада, унчалик оғир эмас. Беларусь ҳам Ғарб санкциялари остида. 

Қозоғистонда ҳам автомобиллар нархининг ошиши ва аввал Россия Федерациясидан етказиб берилган бир қатор моделларнинг етишмаслиги кузатилди. 2022 йил февраль ойининг охиридан август ойи бошигача Қозоғистонда янги автомобиллар 20 фоиздан кўпроққа қимматлаган. Масалан, Hyundai Accent январь ойида модификациясига қараб 6,4 – 7,5 миллион тенге (147 362 351 сўм – 172 690 255 сўм) оралиғида бўлган бўлса, август ойи бошида 7,8 – 10,7 миллион тенге (179 597 826)га туша бошлади. 430 сўм) — динамика + 22-30%. Лада Гранта 2022 йил январь ойида Қозоғистонда 3,7 миллион тенге (85 193 859 сўм) туради, бугунги кунда эса камида 4,7 миллион тенге (108 219 226 сўм) туради, яъни + 27 фоиз ўсиш.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш тартиб-таомилларини соддалаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024...

Больше похожих статей

×