7.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Иқтисодий ўсиш молия секторига боғлиқми ёки аксинча?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Марказий Осиё мамлакатларида молиявий сектор ривожланиши ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқликни ўрганди.

Тадқиқот давомида молиявий хизматлар таклифининг ортиши иқтисодий ўсишга олиб келадими ёки иқтисодий ўсиш молиявий хизматларга бўлган қўшимча талабни юзага келтириб, молиявий сектор ривожланишига сабаб бўладими, деган саволга жавоб берилди.

Дунё мамлакатларида молия сектори ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқлик турлича бўлган. Масалан, Шотландия, Белгия, Россия ва Японияда молиявий сектор саноатлашишни жадаллаштиришга хизмат қилган бўлса, Англия, Германия ва Францияда саноатнинг ривожланиши молиявий сектор ривожланишига олиб келган.

Марказий Осиё мамлакатлари мисолида ўтказилган тадқиқот натижасида қуйидагилар аниқланди:
Марказий Осиё давлатларида молиявий секторнинг ривожланиши шунчаки иқтисодий ўсиш натижаси эмас, балки унинг сабабидир. Молиявий сектор ривожланишининг 1 фоиз пунктига ортиши иқтисодиётнинг 0,5-2,5 фоизга ошишига олиб келган.

Яъни, молиявий секторнинг ривожланиши ва иқтисодий ўсиши ўртасидаги бир томонлама боғлиқлик мавжуд. Банклар томонидан бериладиган кредитлар иқтисодий ўсишга олиб келган, лекин иқтисодий ўсиш молиявий хизматларга қўшимча талабни шакллантиришга хизмат қилмаган. Бу молия бозорининг етарли даражада ривожланмаганлиги, пул маблағларини ушбу секторга қайта жалб қилишда воситаларнинг етишмаслиги ва жамғармаларни жалб қилиш даражасининг пастлиги билан боғлиқ.

Таъкидлаш жоизки, кейинги босқичда юқори-ўрта даромадли мамлакатлар қаторига ўтиш учун молия секторини янада ривожлантириш ва иқтисодий ўсишнинг молиявий хизматларга қўшимча талабни шакллантиришини таъминлаш керак. Бунинг учун молиявий оммабопликни орттириш талаб этилади.

Тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб, қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди:
Ўзбекистонда дастлаб молия бозорини ривожлантиришга эътибор берилиб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ миқдори маълум бир чегарага ($2800) етганидан сўнг, жамғармаларни расмий молия секторига жалб қилишга алоҳида аҳамият қаратилиши лозим.

Молия бозорини ривожлантириш билан бир қаторда инвестицион банкларни ташкил этиш ва турли риск даражасига мос равишда фойда келтирадиган молиявий воситаларни кўпайтириш керак. Натижада бўш турган маблағларни расмий молия секторига қайта йўналтириш мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×