- Advertisement -
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда MASTERCARD EUROPE S.A. ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув Меморандуми имзоланди.
Меморандум ташкилотларнинг фаолиятлари доирасидаги ўзаро муносабатларини кенгайтиришга қаратилган. Мазкур ҳужжат қўшма техник маслаҳатлар, тренинглар, семинарлар ўтказиш ҳамда экспертларнинг ташрифлари ёрдамида ходимларнинг тўлов тизимлари, киберхавфсизлик ва молиявий саводхонлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.