27.6 C
Узбекистан
Суббота, 4 мая, 2024

Иқтисодий тараққиётни баҳолашнинг муқобил усуллари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) иқтисодий тараққиётни баҳолаш учун муқобил кўрсаткичлардан фойдаланди. Норасмий иқтисодиётнинг улуши юқори бўлган мамлакатларда расмий статистик манбалардан фойдаланиш янглиш хулосаларга олиб келиши мумкин. ЯИМ, кўрсатилган хизматлар ҳажми, чакана савдо айланмаси каби қатор иқтисодий кўрсаткичлар фақат расман рўйхатдан ўтган субъектлар топширган ҳисоботлар асосида шакллантирилиши сабабли уларнинг ишончли эканлиги шубҳа остида қолади.

Тунги чироқларнинг фазовий тасвири (NTL — Nighttime lights) минтақаларнинг иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда турли ташқи шокларнинг иқтисодий таъсирини баҳолашда фойдаланиладиган машҳур маълумот тури ҳисобланади. NTL мамлакат ҳудудлари аҳолиси, унинг зичлиги, ишлаб чиқариш кучларининг жойлашуви, пировардида, малакат ҳудудларининг иқтисодий фаол қисми ҳақида тасаввурни шаклланитиришда ёрдам беради.

Сунъий йўлдошдан олинган тунги ёруғлик тасвирини 63 хил рангда қайта ифодалаш натижалари шуни кўрсатмоқдаки, 2021 йил декабрь ойида тунда ёритилганлик даражаси 2016 йилнинг мос давридагига нисбатан Қирғизистонда 11,8%, Қозоғистонда 15,5%, Ўзбекистонда 47,2%, Туркманистонда 37,5% ва Тожикистонда 64,4% га ортган. Шунингдек, 2021 йилда ЯИМ 2016 йилдагига қараганда Қирғизистонда 7,8%, Қозоғистонда 14,9%, Ўзбекистонда 27,3%, Туркманистонда 35,2% ва Тожикистонда 41,1% га ортган.

Кузатувлар шуни исботладики, тунги ёруғлик даражаси мамлакатларнинг иқтисодиёти кўлами билан мос тушади. Хусусан, ўрганилган 5 та мамлакат орасида Қозоғистон ЯИМ бўйича етакчи ва ёруғлик даражаси энг юқори (DN — NTL маълумотларининг рақамли қиймати = 9907701,5 пиксел) ҳисобланади. Кейинги ўринларни Ўзбекистон ва Туркманистон эгаллайди, ёруғлик даражаси DN = 1809744,8 ва 1774334,1 пикселни ташкил этади.

Қирғизистон ва Тожикистон ЯИМ ҳажми бўйича ҳам, тунги ёруғлик даражаси бўйича ҳам охирги ўринлардан жой олади.Республикамиз ҳудудлари орасида Хоразм, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида ёруғлик даражаси 2016-2021 йилларда 1,9-3,6 баробаргача ортган. Ёруғлик даражасининг энг кам ўзгариши Қашқадарё вилоятида кузатилди (0,8%). Вилоят ЯҲМ ҳажми бўйича ҳам ҳудудлар орасида энг кам ўсиш (18,9%) кўрсаткичига эришган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш тартиб-таомилларини соддалаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024...

Больше похожих статей

×