Маҳалла мақомини ошириш, бизнес лойиҳаларини рўёбга чиқариш, ночор оилаларни қўллаб-қувватлашда ҳоким ёрдамчиларининг ўрни қандай?
Республика ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ташкиллаштирилган пресс турда мазкур саволларга жавоб изланди.
Ҳудудларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича 2022 йил биринчи ярми даврида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар ижроси тўғрисида Республика комиссияси қайд этадики, »маҳаллабай» ишлаш тизими доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, улар ташаббусини қўллаб-кувватлаш бўйича қатор ижобий натижаларга эришилди.
Жумладан, l,2 миллион нафар фуқаронинг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди, шундан 157 минг нафари доимий иш жойларига жойлаштирилди, 38 минг нафари якка тартибдаги тадбиркорликка ва 88 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 311 минг нафар фуқаронинг ижара асосида ер ажратиш ҳисобига бандлиги таъминланди, 56б минг нафари ўзини-ўзи банд килган шахс сифатида расмийлаштирилди.
Шунингдек, оилавий тадбиркорлик дастури доирасид а l32 мингдан ортик лойиҳага 3,3 триллион сўмлик кредит ҳамда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларга мехнат қуроллари ва зарур асбоб–ускуналари олиб бериш бўйича 2l,З минг нафар фуқарога 50,8 миллиард сўмлик субсидиялар ажратилди. Шунингдек, 59 минг нафар фуқаро касб-ҳунарга ва 4l минr нафар фуқаро тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилган.
Хатлов якунларига кўра, Республика миқёсида 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқорилиги аниқланган бўлса, бевосита маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг саъй-ҳаракати билан 2ll та маҳаллада ижобий ўзгаришларга эришилган.
Шу нуқтаи назардан, Республика бўйлаб ҳудудларда ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ижобий ишлар билан аҳоли ва тадбиркорларга яқиндан таништириш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари, ижтимоий тармоқлар ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида пресс-тур ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Маҳаллабай Ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Бухоро вилоятида ҳам пресс-тур ташкил этилди.
Унда Республика матбуот нашрлари, телеканалларининг вилоятдаги вакиллари, маҳаллий ҳокимлик ахборот хизмати ходимлари, журналистлар иштирок этдилар. Жойларда алоҳида тоифаланган аҳоли қатлами билан ишлаш, ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда ҳоким ёрдамчиларининг ҳам ҳиссаси қўшилаётганини бевосита “Аёллар дафтари” ёки “Темир дафтар”га киритилган аёллар оғирини енгил қилиш, уларни ночор аҳволдан чиқаришда ҳам кўриш мумкин.
Масалан, 2021 йилда 16 минг 778 нафар хотин-қизга 291 миллиард 900 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилган ва бунинг натижасида 35 мингдан зиёд иш ўрни яратилган, ўнлаб, юзлаб оиланинг моддий манфаатдорлиги оширилган бўлса, жорий йилнинг ўтган 7 ойида Бухоро вилоятида хотин-қизларнинг 9 минг 928 нафарига умумий қиймати 187 миллиард 500 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилгани юқоридаги фикримиз далили.
Айтиш жоизки, маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ўрганишлари ва тавсияномаси асосида моддий қўллаб-қувватлашга, кредитга бўлган талаб ошмоқда. Бу эса одамлар турмуши фаровон бўлаётгани ифодаси, албатта. Ўз навбатида, ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, кейин эса банкнинг имтиёзли кредити билан моддий ёрдам кўрсатиш тизими изчил амалга оширилмоқда.
Пресс-тур қатнашчилари вилоятнинг туманларида бўлиб,ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан танишдилар. Ўзлари қизиқтирган кўплаб саволларга ҳам жавоб олдилар.
Ш.Очилов
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими мутахасси