8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 6 июль куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (КШҲТБ) имзолаш маросими бўлиб ўтди. Янги битим Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги 1996 йилда имзоланган амалдаги шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўрнига ишлаб чиқилгани ҳамда икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиши кўзда тутилган.

Амалдаги Битим асосан сиёсий мулоқот, демократия, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик, маданий алоқаларни илгари суриш, молиявий ва техник ҳамкорлик, инвестициялар, товар ва хизматлар савдоси, шунингдек интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш борасидаги қоидаларни ўз ичига олади.

КШҲТБ кенгроқ масалаларни қамраб олади. Улар орасида савдо ва унга тегишли масалалар, шу жумладан божхона маъмурчилиги, техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва фитосанитария чоралари, рақобат ва давлат корхоналарининг фаолияти, давлат харидлари, низоларни ҳал қилиш ва бошқа соҳалар билан боғлиқ қоидалардан иборат. Бундан ташқари, янги Битим Жаҳон савдо ташкилотининг асосий қоидаларини ўз ичига олгани натижасида инвестициявий шериклик, товарлар, хизматлар ва интеллектуал мулк савдоси соҳаларидаги муносабатлар доираси сезиларли даражада кенгайтирилди.

Шунингдек, КШҲТ битими ташқи сиёсат, хавфсизлик, можароларнинг олдини олиш ва рискларни бошқариш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, бошпана бериш ва чегараларни бошқариш, ноқонуний миграция, уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш, терроризмга қарши кураш каби янги соҳаларни ўз ичига олади. Шуни таъкидлаш керакки, янги битим энди ҳадли бўлмасдан, балки Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида, бошқа йўналишлар қаторида, савдо-иқтисодий алоқалар соҳасида кенг кўламли ҳамкорликнинг тўлақонли механизмини яратади. КШҲТБ лойиҳаси бўйича музокаралар 2019 йил февраль ойида бошланган ва 2022 йил июнь ойи охирида якунланган.

Ушбу давр мобайнида экспертлар, бош музокарачилар ҳамда ҳукумат аъзолари даражасида 10 раунд музокаралар ва 150 дан ортиқ учрашувлар бўлиб ўтди.

Шубҳасиз, КШҲТБ Ўзбекистоннинг кўп томонлама савдо тизимига янада интеграциялашувига ёрдам беради, бозор иқтисодиёти механизмларини мустаҳкамлайди, хорижий инвесторлар ва ишбилармон доираларнинг мамлакатга бўлган ишончи ва қизиқишини оширади, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳамкорлари билан савдо соҳасида ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятларни очади.

Маросим давомида томонлар КШҲТБ имзолаш ва унинг кучга кириши учун зарур ҳуқуқий тартиб – таомилларни ниҳоясига етказиш, шундан сўнг унинг тўлиқ ва сифатли ҳаётга татбиқ этилишини таъминлаш учун биргаликда ишлашга тайёрликларини таъкидладилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×