38.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 6 июля, 2025

Президент биринчи чоракдаги иқтисодий кўрсаткичлардан қониқмади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 Биринчи чоракда ялпи ички маҳсулот 3 фоизга, саноат 3,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги 3,1 фоизга ўсгани қайд этилди.

Бу кўрсаткичлар, албатта, яхши. Бунга эришиш учун қонунлар, қарорлар қабул қилиб, жуда катта имкониятлар яратдик, маблағлар бердик. Агар ҳамма тармоқ раҳбарлари “аравани тортганида” бу кўрсаткичлар икки баробар кўп бўларди. Вазирликларнинг “вертикал тизими” ишламаяпти. Вазирларда ташаббускорлик, уларнинг ўринбосарларида ваколат ва жавобгарлик етишмаяпти. Коррупцияга чек қўйсак, жойларда тизим ишласа, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари масъулиятини оширса, иқтисодиёт ўзи ривожланади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда айрим тармоқ ва ҳудудлардаги сусткашликлар кўрсатиб ўтилди. Мисол учун, биринчи чоракда “Ўзавтосаноат”да ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоиз, “Ўзбекнефтгаз” тизимида 4,7 фоиз, чарм маҳсулотлари тармоғида 10 фоизга пасайган. Сўнгги йилда дори-дармон ва тиббиёт буюмларига эҳтиёж кескин ошган бир пайтда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 22 фоизга камайган. Шунингдек, 74 та йирик ҳудудий корхонада ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,1 триллион сўм камайишига йўл қўйилган.

Давлатимиз раҳбари қолоқликликларни бартараф этиш, қўшимча захираларни топиб, амалда ишга солиш зарурлигини таъкидлади.

Инвестиция лойиҳалари ижросини назоратга олиб, корхоналарни ишга туширишни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×