26.5 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

2020 йилда аҳоли даромади кескин камайган – Марказий банк

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Марказий банк 2020 йилнинг IV чораги бўйича Аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳини эълон қилди. Сўровда жами 5717 та респондент иштирок этган.

Респондентларнинг 70 фоизи 2020 йилда ўз даромадларининг кескин камайганини таъкидлаган бўлса, фақатгина 15 фоизи даромадларининг ошганлигини маълум қилган. Бунда, ўтган даврдаги иқтисодий ҳолатнинг ёмонлашиши асосан респондентларнинг кам даромадли қисмига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатган.

65 фоиз респондентлар келгуси 12 ой давомида даромадлари ошишини маълум қилган. Даромадлари ўзгаришсиз қолиши ёки камайишини кутаётган аҳоли вакиллари умумий респондентларнинг 20 фоизига тенг бўлди.

37,4 фоиз респондентлар жамғармаси йўқлигини маълум қилишган.

23,6 фоиз респондентлар агар даромад олиш манбаларида узилиш бўлган тақдирда жамғармалар ўртача 1 ойгача етади деб жавоб берган. 21,7 фоиз респондентлар эса 1−3 ойгача, 9 фоизи 3−6 ойгача етади, деб жавоб берган.

Марказий банк шарҳига кўра, ўтган 12 ой давомида оилавий даромади 3 млн сўмгача бўлган респондентлар томонидан «даромадлар кескин камайди» ва «бироз камайди» деган жавоблар улуши бошқа даромадли гуруҳларникидан сезиларли даражада юқорини ташкил этган.  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий...

Больше похожих статей

×