Шерзод Шерматов россиялик ва америкалик ўқитувчиларга ким пул беришини айтди

0
76

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов АҚШлик педагоглар харажатлари АҚШ томонидан, россияликларники эса Россия томонидан қопланишини маълум қилди.   

Қайд этилишича, улар маҳаллий ўқитувчилар билан параллель равишда дарс ўтади, соатини олиб қўймайди. Хитойдан келаётган 1300 та компьютер харажатлари ҳам давлат бюджетидан эмас, балки Хитой томонидан қопланади.

“Аввалги янгиликларга бу чет эллик ўқитувчиларга шунча пулни бериб, бизнинг ўқитувчилар нонини яримта қилаяпти деган маънодаги изоҳларни ўқиб, шу масалага ойдинлик киритиб қўйиш керак экан деб ўйладим. Президентимиз томонидан дунёдаги энг салоҳиятли давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиши ортидан ушбу давлатлар томонидан Ўзбекистондаги таълим ислоҳотларига кўмаклашиш учун катта грант маблағлари ажратилмоқда”, — деб ёзади вазир. 

Шерзод Шерматовнинг қўшимча қилишича, грант маблағлари Ўзбекистонга пул кўринишида эмас, балки ўша давлат томонидан моддий (масалан, Хитойдан компьютерлар) ёки номоддий (АҚШдан ва Россиядан ўқитувчилар хизмати) ёрдам кўринишида берилади. Бундан ташқари яна кўплаб мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар ҳам ёрдам бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси Ўзбекистонда рус тили ва умумий фанларни рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган дастурга ёрдам бериши маълум қилинганди.  

9 февраль куни Ўзбекистон мактаблари ва олий ўқув юртларида дарс бериш мақсадида 27 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчи ва олимлари ташриф буюрганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь