Энди маҳаллий аҳолидан ҳам туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилади

0
55

2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслардан жойлаштириш воситасида, улар яшаган ҳар бир кун учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилади.

Бунда, туристик (меҳмонхона) йиғим ички туризмни тарғиб қилиш ва рағбатлантириш, туризм мавсуми паст бўлган даврда жойлаштириш воситаларининг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, туристик (меҳмонхона) йиғими 16 ёшгача бўлган болалардан ташқари, Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан ундирилади. 

Меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг табақалаштирилган миқдорлари БҲМнинг 2–15 фоиз оралиғида белгиланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь