Асакада йилига қўшимча 60 минг дона автомобиль ишлаб чиқаришга имкон берувчи янги цех қурилди

0
64

Асака шаҳридаги UzAuto Motors заводида янги замонавий пайвандлаш цехи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.  

Маълум қилинишича, ушбу юқори технологик иншоотни қуриш хорижий экспертлар жалб қилинмасдан илк марта маҳаллий мутахассислар томонидан амалга оширилган ва бу қарийб 1 млн доллар иқтисод қилинишига имкон берган.

Умумий майдони 7 628 м. кв. бўлган пайвандлаш цехи Асака шаҳридаги автомобиль заводи ҳудуди рекорд даражада қисқа муддатда – 23 кун ичида ташкил этилди. 

Янги цехнинг ишлаб чиқариш қувватти 14 JPH ташкил этиб, йилига қўшимча 60 минг дона автомобиль ишлаб чиқаришга имкон беради.

Аввалроқ, UzAuto Асака заводи фаолиятини вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар бергандик. Компания бу янги сифат стандартларини жорий қилиш боғлиқлигини таъкидлаганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь