Жорий йилнинг 13-14 сентябрь куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 1-сонли ДМТТда 3 нафар, 10-сонли ДМТТда 14 нафар ҳамда 37-сонли ДМТТда бир нафар тарбияланувчилар бирламчи ич бузилиши ташхиси билан шифохонага тушган. Ҳозирда барча тарбияланувчилар шифокорлар назоратида.
Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги...
Пайшанба куни Ливияда сув тошқини қурбонлари учун миллий мотамнинг сўнгги куни. Охирги маълумотларга кўра, энг кўп жабрланган Дерна шаҳрининг ўзида қурбонлар сони саккиз минг кишидан ошган, деб хабар беради “МИР 24”. Бу кўрсаткич янада ошиши мумкин, 10 минг киши...
10 сентябрь, якшанба куни Air China авиакомпаниясининг Airbus A320 самолёти Сингапур аеропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Дастлабки маълумотларга кўра, парвоз вақтида двигател ёниб, салонда тутун пайдо бўлган.
Самолёт бортида 155 нафар йўловчи бўлган. Сингапурда қўнганидан сўнг улар пуфланувчи нарвон ёрдамида зудлик билан...
27-август куни Тошкентда Екология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан "Прорун" югуриш мактаби ҳамда "Санфа" компанияси билан ҳамкорликда екологик югуриш – "UZPLOGGING" ташкил қилинди.
Тадбирда Екология вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва...
Тожикистонда 27 август куни кучли ёғингарчилик оқибатида Ваҳдат шаҳри ва Рудакий туманида 13 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Тожикистон Республикаси президенти матбуот хизмати. Эмомали Раҳмон ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
Таъкидланишича, кучли сел-тошқинлар сабаб Ваҳдатда 11 киши, Рудакий вилоятида...
Мадагаскар пойтахти Антананариво шаҳридаги стадион олдида юзага келган тиқилинчда 12 киши ҳалок бўлди. Яна 80 киши яраланган. Ўн кишининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Бареа стадионига кираверишда бир неча юзлаб мухлислар тўпланиб қолган. Полиция оломонни бошқара олмади. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар...
Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 26.08.2023 06:55 да ( Гринвич бўйича 01:55 да) зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Эпицентр: Жиззах вилояти, Янгиобод тумани.
Зилзила координаталари: 40,09 градус шимолий кенглик;
68,9 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6....
Ўзбекистон ҳудудига 26-28 август кунлари нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши ҳамда, 26-27 августда республиканинг кўплаб ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача, баъзи жойларда 23-25 м/с гача кучайиши ва айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
27-29 август кунлари эса...
Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонаси маълум қилишича, ҳозирги вақтда Эрон ҳудудида 81 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиб турибди.
Шулардан:🔹 8...