Самарқанд шаҳридаги Халқобод маҳалласида содир бўлган ёнғин хонадонлардан бирини тўла кулга айлантирди ва яна тўртта хонадонга анчагина зарар етказди. Бугун бу даҳшатли воқеанинг олтинчи куни бўлишига қарамасдан, давлат ташкилотларининг бирортасидан келиб хабар олганлар бўлмади.
Ўзи бундай пайтда давлат органлари, маҳаллий...
Экология вазирлиги айрим тадбиркорлар, ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан шар учириш каби тадбирлар ўтказилишига қарши турли чора-тадбирлар кўрмоқда.
Вазирликнинг маълум қилишича, шарларни Ўзбекистонга олиб кириш учун божхона тўловларини 10 бараварга ошириш, юртимизда шар учириш каби тадбирларни ўтказмоқчи бўлганларга утилизация талабини қўйиш ва...
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги иккита мактабда ярим тунда кесиб кетилган 85 туп дарахт ҳақида хабарлар тарқалди.
Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, ҳолат Шайхонтоҳур туманидаги 42- ҳамда Яккасарой туманидаги 48- мактабларида содир бўлган. Айни пайтда ушбу мактабларда қўшимча...
Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева маълум қилди.
Унга кўра, энди янги ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун сарсон бўлиб тегишли ташкилотларга бориб юрилмайди. Бу жараённи my.gov.uz орқали амалга ошириш мумкин бўлди. Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай...
Бухоро туманидаги савдо дўконида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун соат 12:16 да Бухоро тумани Хонабод маҳалласи Қумрабод қишлоғида жойлашган қурилиш моллари савдо дўконида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида савдо дўконининг...
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган "Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури" (FOLUR) лойиҳаси доирасида ҳудудларда қуриб берилган иссиқхона ва етказиб берилган мотокультиваторлар эгалари ҳамда қизиқиш билдирган бошқа томорқа...
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида Давлат бошқаруви, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш, Ички ишлар вазирлиги академиялари, Жамоат хавфсизлиги университети, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан бирга маҳаллаларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, жиноятчиликни камайтириш мавзусида ўқув-амалий семинарлар ташкил қилди.
Оролбўйидаги 16...
Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели, Олмазор ва Миробод туманлари ҳудудларига 2 июль куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар берди.
Сергели тумани Бунёдкор ва Янги Бунёдкор МФЙлари (соат 11:00 дан 17:00 гача):
аҳоли истеъмолчилари сони — 23 та кўп...
Президент Шавкат Мирзиёев 1 июль куни тармоқ ва ҳудудларда энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари бўйича ҳисобот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йиғилишда аҳоли ўсиб, корхона ва муассасалар кўпайгани сайин энергия ресурсларига талаб ошиб бориши табиий экани қайд этилган. Шунга кўра мамлакатда шунга мутаносиб энергия манбаларини ва генерация қувватларини кўпайтириш чоралари кўрилаётгани таъкидланган.
Шу билан бирга, бу қувватлардан оқилона фойдаланиш, энергияни тежаш ҳам жуда зарурлиги айтиб ўтилган.
Маълум қилинишича, шу мақсадда иқтисодиёт тармоқларидаги эски технологиялар энергия тежамкорига алмаштирилмоқда. Саноат корхоналарида «яшил энергия» манбалари жорий қилинмоқда. Биноларни қуришда иссиқликни сақловчи материаллардан фойдаланилмоқда. Хонадонлар ва ижтимоий муассасаларда ўрнатилган қуёш панеллари уларга қўшимча қувват бермоқда.
Жорий йил бошида ҳудудларда электр энергияси ва табиий газни тежаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар шакллантирилган эди. У, ишлаб чиқаришга халал бермаган ҳолда, энергия истеъмолини самарали ташкил этиш орқали муайян ҳажмларни тежашга қаратилган.
Шунингдек, йиғилишда шу борадаги ишларнинг бажарилиш ҳолати кўриб чиқилган.
Унда энергия истеъмолида ўғирликлар кўплиги кўрсатиб ўтилган. Жумладан, бу йил 15 мингта ҳолатда табиий газ ва 28 мингта ҳолатда электрдан ўғирлик аниқланган. Бунинг сабаби – ҳозирги тизимда ноқонуний уланишларнинг олдини олиш эмас, балки оқибати билан курашилаётгани экани таъкидланган.
Шу боис бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, энергия сарфини қатъий назорат қилиш, масъулларнинг жавобгарлигини ошириш зарурлиги қайд этилган.
Айтилишича, хорижий компаниялар билан ҳамкорликда соҳада қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда, станциялар барпо этилмоқда. Бу йил барча манбалар ҳисобидан 4 гигаваттлик электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилган.
Давлат раҳбари соҳадаги инвестициявий лойиҳаларни, чет эллик шериклар билан эришилган келишувларни юқори даражада амалга ошириш кераклигини таъкидлаган.
Шунингдек, йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳам ахборот берилган.
Қайд этилганидек, 850 километр магистраль тармоқ ва 9 та подстанцияни таъмирлаш бўйича ишлар бошланган. Бунга қўшимча 595 километр электр тармоғи қурилиб, қатор янги подстанциялар ишга туширилади. Иссиқлик станциялари барқарор ишлаши учун зарур ёқилғи, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар захиралари шакллантирилмоқда.
Айтилишича, якунда мутасаддиларга энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш, инфратузилмани модернизация қилиб, энергия етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш юзасидан вазифалар қўйилган.