Жамоатчилик

Ўзбекистон ва Сербия ўртасида Дипломатик паспорт эгалари учун визасиз тартиб жорий қилинмоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Сербия ташқи ишлар вазири Марко Джурич билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА. "Сербия ташқи ишлар вазири Марко Джурич жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Шубҳасиз, мамлакатларимиз...

Ўзбекистоннинг 6 млн аҳолиси ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги айтилди

Ўзбекистонда сўнгги ҳисоб-китобларга кўра,  5-6 миллион атрофида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли бор. Аммо саноқ ҳали тугамаган. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Рўзметова маълум қилди. Унинг айтишича, бир куннинг ўзида Рўзметованинг ўзига 10-15 нафар одам...

Тошкентда автобус иштирокида автоҳалокат содир бўлди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида Cobalt, Tracker ва "гармошка"ли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" компанияси матбуот хизмати хабар берди.  Қайд этилишича, ҳолат 24 сентябрь куни соат 10:10 атрофида содир бўлган. "12-автобус саройи" филиали тасарруфидаги KingLong русумли 131-сонли автобус...

Камбағал оилалар реестри шакллантирилади

Фармонга  мувофиқ, 2024 йил 1 декабрдан «маҳалла еттилиги» томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилади. 2025 йил 1 январдан: кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий...

Олмалиқда 12 нафар ўқувчи сувдан заҳарланган

Қайд этилишича, Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактаб ўқувчилари мактаб ҳудудидаги филтрланмаган сув истеъмол қилиши натижасида соғлиғида шикоят қилиб, жорий йилнинг 15 сентябр кунидан 19 сентябр кунига қадар 12 нафар ўқувчи ўткир ичак касаллигига гумон қилиниб, юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган. Аниқланишича,...

Тошкентда биринчи Ўзбекистон-Италия таълим форуми ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 23-27 сентябрь кунлари Университетлар ва тадқиқотлар вазири Анна Мария Бернини бошчилигидаги Италия олий таълим муассасалари ректорлари делегацияси амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА. Ўзбекистоннинг Рим шаҳридаги элчихонаси маълумотига кўра, ташриф давомида Тошкент шаҳрида 24...

Тошкент – Дубай – Тошкент рейсига бепул багаж миқдори оширилди

20 сентябрдан 31 октябргача Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишидаги парвозларда одатдагидан 10 кг кўпроқ юк олиб ўтиш мумкин. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди. Юқорида келтирилган муддат мобайнида бепул багаж миқдори қуйидагича бўлади:     эконом-класс тоифасидаги қайтариладиган тарифлар...

Олмалиқдан Хўжандга автобус қатнови йўлга қўйилди

Жорий йилнинг 20 сентябрь санасидан бошлаб Олмалиқдан Хўжандга автобус қатновлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, мазкур йўналишда қатновлар “ОЛМАЛИҚ ИСУЗУ ТРАНС” корхонаси томонидан ҳар куни бир маротаба амалга оширилади. Автобуслар соат 7:00 да Олмалиқ автошоҳбекатидан ҳаракатланади, дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг сентябрь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг...

Мониторинг натижалари 8 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*. Шундай қилиб, олманинг минимал нархи 28,2 фоиз, помидорники 18,7 фоиз, карамники 15,9 фоиз, лимонники 13,8 фоиз, гречканики 5,9 фоиз, товуқ гўштники (филе) 3,1 фоиз, сариқ пиёзники 2,0...

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Последние новости

Ўзбекистон Халқаро пайвандлаш институтига қўшилди: глобал саноат стандартлари сари янги қадам

Ўзбекистон расман Халқаро пайвандлаш институтига (International Institute of Welding - IIW) аъзо бўлди, бу эса миллий пайвандлаш саноатини ривожлантириш,...