-1.1 C
Узбекистан
Среда, 11 февраля, 2026

Жамоатчилик

Хабиб Сирожитдинов Фарғона вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар этиб тайинланди

Хабиб Сирожитдинов Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Тайинловга қадар Х.Сирожитдинов Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари сабабли 2023 йил 4 август куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларининг газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:   Аҳоли истеъмолчилари:   — “Темурийлар” МФЙ Ватан 1,2,3,4,5,6,7-тор кўчалари,   — Табассум кўчаси,   — Матонат кўчаси,   — Сой бўйи кўчаси,   — Бунёдкор 1,2,3,4-тор кўчаларидаги жами: 837...

Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархлари ўзгарадими

Яқин кунларда пойтахт жамоат транспортидан фойдаланиш учун йўлкира нархлари ошиши кутилмоқда. Транспорт картасидан тўлов 1600 сўм, нақд пул ва банк картасидан тўлов эса 2000 сўмгача ошади. Шунингдек, йўловчиларга кунлик, ойлик ва йиллик мослашувчан тариф режалари таклиф этилади. Яқин кунларда Тошкент шаҳар...

Тошкент вилоятига янги прокурор тайёрланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди. С.Эшқувватов тайинловга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Гаровсиз бериладиган кредит миқдори 33 миллион сўмдан 100 миллион сўмга оширилади

“Маҳалладаги еттилик” кафиллиги билан гаровсиз бериладиган оилавий тадбиркорлик кредитлари миқдори ҳозирги 33 миллион сўмдан 100 миллион сўмга оширилади.

26 та солиқ идоралари раҳбарлари ишдан олинди

Қўнғирот, Тахтакўпир, Улуғнор, Олот, Пахтакор, Наманган, Мингбулоқ, Чуст, Косон, Муборак, Деҳқонобод, Ургут, Каттақўрғон, Нуробод, Музработ, Хива, Хонқа, Китоб туманлари ҳамда Бухоро, Когон, Самарқанд, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Нурафшон, Урганч шаҳарлари, жами 26 та солиқ идоралари раҳбарларини ишдан олишга қарор қилинди.

03.08.2023 куни мамлакатимизда кутилаётган об-хаво маълумоти

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечқурун шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иссиқ...

Жамшид Абдусаломов Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

Тайинловга қадар Ж.Абдусаломов Бош вазир ўринбосари Ж.А.Ходжаевнинг котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.

Энергетика вазирлиги электр энергияси етказиб беришда юзага келаётган узилишлар юзасидан аҳолига мурожаат билан чиқди

Сўнгги кунларда мамлакатимиз ёқилғи-энергетика соҳасида мураккаб вазият юзага келди. Хусусан, юртимизнинг деярли барча ҳудудида куннинг маълум вақтида электр энергиясини узишга мажбур бўлинмоқда. Жумладан, июнь ойида жами 34,8 млн кВт·соат мажбурий чеклов киритилган бўлса, мазкур кўрсаткич июль ойининг ўтган 31...

Бугун Тошкентнинг 2 та туманида газ вақтинча ўчирилади

Тошкент шаҳрининг Сергели ва Яшнобод туманларини баъзи маҳаллаларида вақтинча газ ўчади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди. Қайд этилишича, 2 август куни Сергели тумани “Юқори Дархон” МФЙдаги Наврўз ва Дилхуш кўчаларидан ҳамда Яшнобод тумани “Миришкор” ҳамда “Олмос” маҳаллалари чегара ҳудудидан ўтган...

Последние новости

Собиқ «Тошкент» меҳмонхонасини бузиш ҳақидаги хабарлар рад этилди

Собиқ «Тошкент» меҳмонхонаси биносини, ҳозирда Lotte City Hotel Tashkent Palace сифатида фаолият юритаётган иншоотни гўёки бузиш режалаштирилаётгани ҳақидаги маълумотлар...
×