Жамоатчилик

Ўзбекистонда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги томонидан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Darakchi.uz’га хабар берди. Ушбу Низомда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби...

Ўзбекистоннинг PISA 2022 тадқиқотидаги натижалари эълон қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Жаҳон банки ва OECD ташкилоти ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг PISA 2022 тадқиқоти натижаларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда ММТ Матбуот хизмати хабар бермоқда.  PISA 2022 тадқиқотида, Ўзбекистондаги 15 ёшли ўқувчилар математика фанидан жами 364 бални...

Жорий йилнинг 9 ойида қишлоқ хўжалигида қандай натижаларга эришдик?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг 9 ойида (январь-сентябрь) қишлоқ хўжалигининг ривожланиш суръатини таҳлил қилди. 2023-йилнинг январь-сентябрь ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 4,1 фоизга ошди. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқлари ижобий ўсиш суръатларига эришди. Шундай қилиб, деҳқончилик маҳсулотларини...

Самарқандда Ўзбекистон-Беларусь бизнес-форуми бўлиб ўтди

Бироз аввал, Беларусь Республикаси ҳукумати делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик. Самарқандда Ўзбекистон-Беларусь бизнес-форуми бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармон доираларининг икки юздан ортиқ вакиллари иштирок этган ушбу форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Беларусь Республикаси Бош вазири...

Kонституциявий суд мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни кўриб чиқди

2023 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Олий Мажлис палаталари, Ҳукумат, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари, таълим ва илмий ташкилотлар вакиллари ҳамда Конституциявий суд Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари қатнашдилар. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси...

Яширин ёғ ишлаб чиқариш цехида 235 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.В. фуқаро Х.А.га тегишли нотурар бинонинг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда ясалган мойжувоз ускунаси ёрдамида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқариб...

Фарғона халқаро аэропорти вақтинча ёпилди

Фарғона халқаро аэропорти 2ойга ёпилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди. Қайд этилишича, аэропортда реконструкция ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан 7 декабрдан бошлаб 31-январгачаа Фарғонадан (Фарғонага) амалга оширилувчи барча авиақатновлар бекор қилинади. Баъзи рейслар эса қуйидаги йўналишларда ўзгартирилади: Фарғона – Жидда...

Педагог кадрларга малака тоифалари беришнинг янги тизимини тажриба-синовидан ўтказишнинг илк жараёнлари бошланди

Жорий йилнинг 5-7 декабрь кунлари ўқитувчилар билим даражаси паст бўлган туман ва шаҳарлардаги педагогларни жалб қилган ҳолда малака тоифалари беришнинг янги тизими компьютерда реал вақт режимида (онлайн) тажриба-синов шаклида ўтказилади. Бу ҳақда ММТ Матбуот хизмати хабар бермоқда.   Бунда Андижон...

Андижонда 8 тонналик ош тайёрланди

Андижон вилоятининг Избоскан туманида 8 тонналик ош тайёрланди. Маълум қилинишича, Ўзбекистон Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан Гулистон маҳалласида бир қатор тадбирлар ўтказилган. Мазкур тадбирлар доирасида маҳалла марказида 8 тонналик ош тайёрланди. Мега паловни тайёрлашда 40 нафар ошпаз иштирок этди. Ош тайёр бўлгач маҳаллий...

10 та туманда қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамакилар савдосига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот, Қўшкўпир ва Шовот тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу туманлардаги 4 та МЧЖ ва 1 та оилавий корхонага қарашли савдо шохобчаларида 47 хил турдаги жами 2 910 дона акциз маркасиз алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий...

Последние новости

Ўзбекистонда тақиқланган сайтлар ва каналлар рўйхати янгиланди

Ўзбекистонда материалларини тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган интернет-ресурсларнинг янгиланган рўйхати тасдиқланди. Тегишли қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди...