Ўзбек-қирғиз азал-азалдан қон-қардош ҳисобланади. Бизнинг нафақат, тилимиз, динимиз, балки маданиятимиз, тарихимиз, турмуш тарзимиз, ўй-мақсадимиз бир. Шу боис ҳам ҳар иккала халқ ўртасидаги дўстона муносабатлар кун сайин тобора мустаҳкамланиб бормоқда.
Бунда табиийки, ҳукуматлараро алоқаларнинг ўрни беқиёс. Жумладан, ҳар иккала давлат...
”Ўзгидромет” 11 декабр, душанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкентшаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кечаси ва кундузи туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +1...+3...
Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Польша Президенти Анжей Дудага ишонч ёрлиқларини топширди.
Тақдимот маросими Польша раҳбарининг расмий қароргоҳи – Варшавадаги Белведере саройида бўлиб ўтди.
Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Польша Президенти барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни яна-да фаоллаштиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади....
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзенергоинспекция" куни кеча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда Андижон вилоятида навбатдаги тунги рейд тадбирини ўтказди.
Тадбир давомида “Э.“ МЧЖга тегишли ишлаб чиқариш цехида 33 дона майнинг қурилмаси электр тармоғига ўзбошимчалик билан...
Ўзбекистон 2023 йил октябрь ойида олтин сотиш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши хабар берди.
2023 йил октябрь ойида Жаҳон олтин кенгашининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, жаҳон марказий банклари олтин-валюта захиралари учун 42,5 тонна олтин сотиб олган.
Шу вақтда олтиннинг...
Бунинг учун пойтахт маҳаллий бюджетидан 40 миллиард сўм ажратилади. Халқ депутатлари шаҳар кенгаши 2023 йил 4 декабрда ушбу молиялаштиришни тасдиқлади.
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19 минг 720 гектар ер танлаб олинган. Биринчи босқичда 2,5 минг гектарда...
Пенсия жамғармасида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш, маълум вақтларини тежаш, ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш юзасидан электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчил такомиллаштириб борилмоқда.
Хусусан, тизимда кейинги йилларда бир қанча қонун ва қарорлар қабул...
Ўзбекистондаги йирик мультимодал логистика марказларини «Қуруқлик портлари» халқаро келишувига қўшиш ҳамда уларга халқаро қуруқлик портлари мақомини бериш юзасидан БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESCAP)га таклиф берилди.
Аввал хабар берилганидек, БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссиясида...