Жорий йилда 21 300 км автомобиль йўллари ва 315 та кўприклар реконструкция қилинади ва таъмирланади. Шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда А373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган 100 км қисмида интеллектуал транспорт тизимини жорий этиш ишлари олиб...
Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Дониёр Қодиров иштирокида ички ишлар органлари фаолиятига оид тезкор йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Тадбир...
Салихов Шерзод Абдуҳакимович Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Шерзод Салихов 1982 йили Тошкент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2004 йили Тошкент давлат педагогика университети, 2017 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясини тамомлаган.
Шерзод Салихов...
Мутасаддиларга 1 майгача талаб юқори 100 та касбни танлаб, Германия, Швейцария ва Буюк Британия тажрибаси асосида касб стандартларини ишлаб чиқиш топширилди.
Бунда касбга талаб иш берувчи эҳтиёжига мослашади. Иш берувчиларнинг вакиллари таълим муассасасида жойлашиши учун жуда катта имкониятлар яратилади.
Улар билан...
Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда янги ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқитиш “Академик” ва “Ишчи касб” таълим компонентларининг узвийлигини таъминлайдиган янги тизим асосида йўлга қўйилиши айтилди. Бунда:
- коллеж-техникумнинг 1-2...
Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда айтилишича, Ўзбекистонда мактабларидаги инспектор-психологлар штати ИИВдан Миллий гвардия тизимига ўтказилади.
Йиғилишда мактабларда оғриқли масалалардан бири, бу тарбия ва маънавият экани қайд этилди. Ўтган йили...
Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда тиббиётдаги ҳам камчиликлар санаб ўтилган.
Давлат раҳбарига кўра, сўнгги етти йилда тизимда 7 та вазир алмашган, лекин соҳани рақамлаштириш, тиббий суғуртани жорий қилиш...
ПромРатинг ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил охирига келиб UzAuto Motors МДҲда автомобиль ишлаб чиқариш бўйича етакчига айланди. Ушбу эътиборга молик ютуқ нафақат мамлакатнинг минтақа автомобиль бозоридаги аҳамиятини, балки UzAuto Motors компаниясининг жадал ривожланишидан ҳам далолат беради. Бу муваффақият...
Ўзбекистон Қирғизистон ҳудудига Бишкек иссиқлик электр станциясидаги авариядан сўнг инсонпарварлик ёрдами кўринишида 1 мингга яқин баллон табиий газ етказиб берди.
Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги республика штаби маълум қилди.
“3 февраль куни Ўзбекистондан Жалолобод шаҳрига тўққизта юк ташувчи автомашинада 1000 дона...
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизммати.
Маълум қилинишича, йиғилишда 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар кўриб чиқилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши курашда Ўзбекистон босиб ўтган...