"Uzbekistan Airways" ижтимоий тармоқларда тарқалаётган компаниянинг Boeing 787 самолёти қанотларидаги ямоқлар акс этган видеога изоҳ берди.
Маълум бўлишича, "дреамлайнерлар"нинг қанотларидаги бўёқлар тозаланган ва ишлаб чиқарувчининг тавсиясига кўра, компания уларни махсус ёпишқоқ лента билан ямаб қўйган. Бу кейинги пеэлингдан ҳимоя қилиш учун...
Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Тимур Раҳмонов 2021-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консул лавозимида ишлаган. Унинг консуллик округига Россиянинг Сибир федерал округи кирган.
Тошкент вилоятида 2 млрд. 284 млн. сўмлик электр энергиясидан ўғринча фойдаланган ноқонуний майнерлар аниқланди. Электр ўғрилари Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ички ишлар вазирлиги ва “Ўзэнергоинспекция”нинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фош этилди.
Хусусан, Янгийўл...
"Ташаббусли бюджет"нинг 2024 йилги илк мавсумига 1 февраль кунидан старт берилади. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Бунга кўра,
Лойиҳалар киритиш: 1–20 февраль;
Лойиҳаларни саралаш: 21 февраль–11 март;
Овоз бериш: 12–31 март саналари давомида ўтказилади.
Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан...
Президент Шавкат Мирзиёев 12 март куни жорий йилда уй-жойлар ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши бўйича йиғилиш ўтказди.
Халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш мақсадида 100 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Буларнинг ҳисобига ҳудудларда 6 мингта кўп қаватли уй барпо этилиб, 250 минг оила...
Душанбе шаҳрида 12 март куни Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигида ўтган йиғилишда президентларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларимиз дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат руҳида...