Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан 2024 йил 13 мартда ”Ўзавиация” агентлиги томонидан “Qazaq Air” авиакомпаниясига Ўзбекистонга Туркистон - Самарқанд – Туркистон йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди.
Парвозлар DHC-8-402 ҳаво кемасида амалга оширилади.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбаева Нью-Йорк шаҳрида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда "Дунё" АА мухбири хабар қилмоқда.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари билан ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.
Шунингдек,...
Барчамиз яхши биламизки, ҳамма соҳаларда бўлгани каби ички ишлар тизимида ҳам юксак малакали, замонавий фикрлайдиган, ўз касбига, Ватанимиз ва халқимизга содиқ кадрлар ислоҳотлар тақдирини белгилаб беради. Шу маънода, мамлакатимиз ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига кўтарилаётган бугунги шароитда ҳар бир...
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан Ўзбекистонда мактабгача таълим болалар саломатлиги ва уларнинг ақлий ривожланишига қандай таъсир қилиши эконометрик таҳлил асосида ўрганилди.
Multiple Indicators Cluster Survey (MICS) нинг 2021-2022 йилларга оид ҳисоботига кўра, 2022-йилда Ўзбекистонда 5 ёшгача бўлган ортиқча...
Фарғона шаҳрида Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг рациясини олиб, қочиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Фарғона вилояти ИИБнинг маълум қилишича, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўрилган.
Қайд этилишича, фуқаро М.Ш. жамоат жойида ҳақоратли сўзлар билан сўкиниб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузган. Шунингдек,...
“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсуми учун овоз бериш жараёнига старт берилди. Овоз бериш босқичи 4 апрель соат 23:59га қадар давом этади.
Овоз бериш усуллари:
— “Очиқ бюджет” порталининг веб-саҳифаси;— Порталнинг мобил иловаси;— Telegram’даги расмий бот орқали.
Кириш
Рақамли асрда олди-сотди жараёнларининг анъанавий шакли тобора ўзгариб Интернет тармоғи орқали амалга оширилувчи электрон савдо улуши борган сари ортиб бормоқда. Жонли стриминг рақамли маркетинг арсеналидаги самарали воситага айланиб, бизнес эгалари учун аудитория жалб қилиш, брендни кенгайтириш ва бу орқали...
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Чехия ва Словакияда ер ислоҳотларининг ўтказилиши бўйича хориж тажрибасини ўрганди.
Чехия ва Словакия (ўша пайтдаги Чехословакия)да ер ислоҳотлари 1991-йилда “Ер тўғрисида”ги қонун ва 1992-йилда “Жамоа хўжаликларининг ўзгариши тўғрисида”ги қонун қабул қилинганидан кейин бошланди.
Ер...
Экология вазирлиги томонидан “Ангрен иссиқлик электр станцияси” фаолияти текширилди ва углерод оксиди белгиланган меъёрдан 4,37 баробар, азот оксиди 7,68 баробардан 15,24 баробаргача юқори эканлигини маълум бўлди.
Ҳолат бўйича 2023 йил 4-чораги ва 2024 йил январь февраль ойларида атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар...