Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраевнинг маълум қилишича, ҳозирда ишчи гуруҳ тузган ҳолда электр токи ёрдамида балиқ овлаганлик учун жазо чораларини кучайтириш, жумладан, Жиноят кодексига алоҳида модда киритиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда.
Яқинда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида, 2024 йилнинг...
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн 500 минг сўм) миқдорида...
Давлат рўйхатидан ўтмасдан Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Қоратепа Дашт қишлоғи ҳудудидаги яшаш хонадонида тижорат мақсадларида ноқонуний оҳак цехи ташкил қилиб, табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Фарғона вилоят прокуратураси, ИЖҚК...
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси фаолиятига боғлиқ янги хизмат ишга туширилди.
Эндиликда имтиёзли тоифага кирувчи шахслар ўзларига тиббиёт ташкилотларида кўрсатилган тиббий хизматлар, дори воситалари ва тиббий буюмлар учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланган маблағлар тўғрисидаги...
Ўзбекистон ва Испания ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш мақсадида жорий йилнинг 15-16 апрель кунлари Испания Таълимни халқаролаштириш хизмати директори Альфонсо Хентил Альварес-Оссорио бошчилигидаги делегация амалий сафар билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда "Дунё" АА мухбири хабар бермоқда.
Мақсад...
Тошкентда 15 апрелдан бошлаб иссиқ сув таъминотида 4 кунлик узилишлар кузатилади. Бу ҳақида Veolia Energy Tashkent компанияси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу давр мобайнида Тошкент шаҳридаги иссиқ сув таъминоти тизимини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни амалга оширилади.
- Компания ходимлари келгуси...
Аминова Зиёда Аслоновна — Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
Илк расмий ташриф билан Минскда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни Беларусь Президенти Александр Лукашенко қабул қилди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.
Учрашувда кўплаб соҳалардаги ҳамкорликнинг ижобий суръати қайд этилди. Томонлар ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни...