17.3 C
Узбекистан
Среда, 18 февраля, 2026

Жамоатчилик

Сурхондарёда фуқаронинг томорқасида 317 туп кўкнори парваришланаётгани аниқланди

Сурхондарё вилоятида фуқаролардан бирининг хонадонида гиёҳвандлик ўсимликлари парваришланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.  Маълум қилинишича, Бухоро ва Сурхондарё вилояти Божхона бошқармаларининг тезкор тузилмалари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда мавжуд маълумотлар асосида Сурхондарё вилоятининг...

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, Афғонистонда кузатилган кучли сел-сув тошқинларида зарар кўрган аҳолига кўмак кўрсатиш, уларни зарур воситалар ҳамда озиқ-овқат билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон номидан инсонпарварлик юклари карвони «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди. Бу ҳақда...

Тошкентга учиб келганлар энди аэропортни ўзида машинани ижарага олиши мумкин бўлади

Тошкентга етиб келган йўловчилар энди тўғридан-тўғри аэропортда автомашинани ижарага олиш имкониятига эга бўлди — "Europcar" бренди остидаги автомобилларни ижарага бериш компанияси 20 майдан иш бошлади. Майдони 8 кв.м бўлган жой E-auksion.uz электрон платформасида савдога қўйилган эди. Хизмат Тошкент халқаро...

Ўзбекистонликлар учун ҳаж квотаси сони маълум бўлди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов «Ҳаж-2024» мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берди. Маълум бўлишича, 2024 йилда 15 мингта юртдошимиз Ҳаж сафарига квотага эга бўлишди. Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ҳаж...

Испания авиакомпанияси Ўзбекистонга йўловчи рейсларини йўлга қўймоқда

Испаниянинг "World2Fly" авиакомпанияси Мадридни Тошкент ва Урганч билан чартер рейслар орқали боғлайди. Мадрид-Тошкент йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси 2024-йил 23-майга белгиланган. Тошкент –   Мадрид – Тошкент ва Урганч - Мадрид - Урганч йўналиши бўйича парвозлар ҳар икки ҳафтада бир...

Музлатгичли вагонларда маҳсулот ташиш учун янги тарифлар тасдиқланди

Музлатгичли вагонларда маҳсулот ташиш учун янги тарифлар тасдиқланди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" хабар берди.  3 та йўналиш бўйича махсус совутгичли вагонларда сабзавот ва меваларни ташиш нархлари қуйидагича:1. Тошкент – Москва (3485 км) — 45 098 доллар;2. Тошкент – Илетск...

Тошкент ҳудудида магнитудаси М≤6,5 бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи бор

Тошкент шаҳри ҳудудида магнитудаси М≤6,5 бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи бор. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарафова маълум қилди. Тарихий ва инструментал маълумотлар базасига кўра шаҳар ҳудудида 1868, 1886, 1924 ва 1966 йилларда магнитудаси  М=6.5,...

Тошкентда кўчаларни, чорраҳаларни реконструкция қилиш ишлари олиб борилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўчалар ва чорраҳаларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани юзасидан қўшимча маълумот берди. 20 май куни Қорасарой кўчасининг Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача ҳамда Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди. Давлатимиз раҳбари дипломатик...

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

21 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик...

Последние новости

Тошкент шаҳрида таровеҳ намози вақтида масжидлар атрофида ҳаракат вақтинча чекланади

Муқаддас Рамазон ойи давомида Тошкент шаҳрида бир қатор масжидлар атрофида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Чекловлар 18 февралдан бошлаб ҳар...
×