Жамоатчилик

Хоразмдаги бозорда ёнғин содир бўлди

Ҳазорасп туманидаги бозорда ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди. Қайд этилишича, 18 июнь куни соат 02:30 да Ҳазорасп тумани «Боғдор» МФЙ ҳудудида жойлашган «Ҳазорасп универсал савдо комплекси» АЖ ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган. Ёнғин-қутқарувчилар...

Андижонда зилзила содир бўлди

Андижон вилоятида 18 июнь куни ерости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди. Қайд этилишича, 18 июнь куни Тошкент вақти билан 01:12 да Қирғизистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 41,27 градус шимолий кенглик; 72,83 градус шарқий узунлик. Магнитуда...

Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон кузатилиши мумкинлиги айтилди

Ўзбекистонда жорий йилнинг июл ва август ойи бошларида ғайритабиий (аномал) иссиқлик даврлари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти прогнозида маълумот берилди. Қайд этилишича, баъзи кунларда ҳарорат узоқ муддатли ўртача қийматлардан сезиларли даражада кўтарилиши мумкин, эҳтимол бу вазият минтақада вужудга келувчи термик...

Ўзбекистонда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди

 Ўзбекистонда январь-май ойларида қайд этилган никоҳлар сони эълон қилинди.  Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати  маълум қилди. Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-май ойларида ФҲДЁ органларида 80,8 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Жами никоҳларнинг қайд этилган ҳудуди бўйича тақсимланиши қуйидагича: • шаҳар жойларда...

Ўзбекистонда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ўзгидрометнинг хабар беришича, жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан: Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида; Самарқанд вилояти: Ургут,...

Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи Намангандаги божхона пости сентябрда очилади

Наманган вилоятидаги “Учқўрғон”чегара божхона пости 2024 йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди. Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи У.Kодиров “Учқўрғон”чегара божхона постида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Бошқарма бошлиғи пост қурилиши билан танишув жараёнида пудрат...

Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади 

Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади.  Муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи...

Ўзбекистонда ҳиндистонлик талабалар энг кўп экани маълум бўлди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь апрель ойларида 6,4 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг нафарга ёки 59,8 фоизга ошган. Жорий йилнинг январь апрель ойларида...

Жиззахда ҳам машина ёниб кетди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида «Cobalt» русумли машина ёниб кетди. Вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, бугун, 15 июнь куни соат 12:50 ларда, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 998 км.да Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 1977 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинада электр симларининг қисқа туташуви туфайли ёнғин содир бўлиб, мотор ва салон қисми ёнган. Аланга ФВБ томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Қўшимча қилинишича, ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Терговга қадар текширувни туман ФВБ олиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 июнь куни соат 11:30 ларда Учтепа тумани ТХАЙ кўчаси 18- автобуслар саройи қаршисида «Mercedes-Benz» транспорт воситасининг салон қисмидаги электр симларида қисқа туташув бўлганлиги сабабли , ёнғин келиб чиқиши оқибатида тўлиқ ёниб кетганди. Шунингдек, бугуннинг ўзида, соат 11:35 ларда Сергели тумани Лутфикор кўчасида «Mercedes-Benz» русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиқди ва оқибатда йўловчи автобуси тўлиқ ёниб кетди.

Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди

Тошкент шаҳри Сергели туманида «Mercedes-Benz» русумли автобус тўлиқ ёниб кетди. Пойтахт ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан дастлабки маълумотларни тақдим етди. Маълум қилинишича, бугун, 15 июнь куни соат 11:35 ларда Сергели тумани Лутфикор кўчасида «Mercedes-Benz» русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан. Аланга туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. «Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ», дейилади ЙҲХБ хабарида. Қўшимча қилинишича, ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда. «Ко дну»нинг ёзишича, ушбу автобус 132-йўналишда ҳаракатланган. Эслатиб ўтамиз, бугун , 15 июнь куни соат 11:30 ларда Учтепа тумани ТХАЙ кўчаси 18- автобуслар саройи қаршисида « Mercedes - Benz » транспорт воситасининг салон қисмидаги электр симларида қисқа туташув бўлганлиги...

Последние новости

2026–2027 ўқув йили учун биринчи синфга қабул тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда 2026–2027 ўқув йили учун болаларни биринчи синфга қабул қилиш тартиби белгиланди. Тасдиқланган қоидаларга кўра, аризаларни қабул қилиш икки босқичда...