Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади.
Муҳтарам ватандошлар!
Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи...
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь апрель ойларида 6,4 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг нафарга ёки 59,8 фоизга ошган.
Жорий йилнинг январь апрель ойларида...
Наманган вилояти Учқўрғон туманида Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларини боғловчи чегара божхона пости шу йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Умиджон Қодиров «Учқўрғон» чегара божхона постида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишган.
Бошқарма бошлиғи жараён давомида пост қурилиши билан танишув жараёнида пудрат ташкилоти томонидан ишларни жадаллаштириш, қурилиш сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги бўйича бир қатор тавсиялар берган.
Шунингдек, қурилиш жараёнда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни қисқа муддатларда бартараф қилиш ҳамда топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган.
«МазкурчегарабожхонапостинингочилишиНаманганвилоятиваУчқўрғонтуманиаҳолисиучункаттақулайликларяратибгинақолмай, логистика, хизматкўрсатишсоҳаларинингтакомиллаштирилишигаҳамхизматқилади», деятаъкидланадихабарда.
"Ўзбекистон темир йўллари" Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси билан олтита тезюрар поезд харид қилиш бўйича 195,7 миллион долларлик шартнома имзолади.
Шунингдек, икки давлат темир йўл операторлари поездларга техник хизмат кўрсатиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзоладилар.
Тошкент ва Хива ўртасида янги поездлар...
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Денов туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Хабар берилишича, 14 июнь куни соат 23:08 да Денов тумани Намозгоҳ маҳалласида жойлашган “Денов барака яшил олами” МЧЖ ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлган ва бир қаторда жойлашган...
Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон-Корея саммити доирасида Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Корея Республикаси биринчи хоними Ким Кон Хи билан учрашув ўтказди.
Самимий ва дўстона муҳитда ўтган суҳбат давомида халқлар ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни янада мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар алмашинувларни кенгайтириш юзасидан...
Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темирйўли қурилиши яқин ойларда бошланиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири Оқилбек Жапаровга хабар берди.
Маълумотларга кўра, Жўқорғи Кенешнинг 13 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишида республика ҳукумати раҳбари август ойида уч давлат раҳбарларининг учрашуви режалаштирилган. Ўшанда...
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ички бозорда ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар, хусусан, шакар маҳсулоти реализацияси доимий таҳлил қилиб борилади. Бу ҳақда қўмита раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов маълум қилди.
Унинг қайд этишича, ички бозорларда шакарга бўлган эҳтиёж 1...
Вашингтон шаҳридаги АҚШ Тинчлик институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Тинчлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Тадбир давлат раҳбарининг...