Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 25 июнь куни Хоразм вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Тошкент халқаро аэропортида Мўғулистон раҳбари ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Республикаси Бош...
Спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича катталар ( эркаклар ва аёллар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 25-26 июн кунлари соат 08:00 дан 14:00 га қадар 4Р12 «Бектемир-Чорбоғ қ.» автомобиль йўлининг 34 ва 54 километрлари оралиғида (Чирчиқ шаҳрига киришда...
Жорий йил 17 – 21–июнь кунлари Хитойнинг Сиан шаҳрида ўтказилган “C5+1 Хитой-Марказий Осиё фуқаро авиацияси конференция”си давомида Ўзбекистон ва Хитой авиация ҳукуматлари ўртасида Ҳаво қатнови тўғрисидаги икки томонлама ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш, икки давлат ўртасида амалга оширилаётган авиақатновлар сонини...
Гендер стратегияси доирасида гендер тенглик тушунчаси жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, маданият, таълим, илм-фан, спорт муносабатларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларининг тенглигини англатади.
Тарихга назар соладиган бўлсак, асрлар давомида аёлларимиз...
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида эртага Тошкентнинг иккита туманида “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ...
Ветеринария ва қишлоқ хўжалигида микробларга қарши воситалардан фойдаланиш (АМУ) ва микробларга қарши чидамлилик (АМР) бўйича билим ва амалий кўникмаларни яхшилаш мақсадида ФАО экспертлари ветеринария факультетлари ўқув дастурларини баҳолашдан ўтказдилар. Баҳолаш Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳамда...
"Hyundai Rotem" компанияси Ўзбекистонга олтита тезюрар поезд етказиб беради, дея хабар қилмоқда "Дунё" АА .
Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ва Жанубий Кореянинг "Hyundai Rotem" компанияси ўртасида 250 км/соат тезликка мўлжалланган олтита тезюрар поездни етказиб бериш ва...
IFAD’нинг Марказий Осиёда ягона ваколатхонаси Тошкентда очилди. Унда бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва IFAD президенти Альваро Ларио иштирок этди.
“IFAD’нинг Тошкентдаги янги офиси Ўзбекистон ва минтақада барқарор иқтисодий ривожланишга содиқлигимизни ифодалайди. Ҳукумат ва хусусий сектор...
Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Урганч халқаро аэропорти учиш-қўниш йўлагини капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан жорий йилнинг 20 июль куни соат 00:01 дан шу йилнинг 7 августи соат 23:59 гача фаолиятини тўхтатади.
Қайд этилишича, учиш-қўниш йўлагининг узоқ муддатдан бери ишлаши ҳамда ҳаво кемаларининг қўниши ва учиши хавфсизлигини таъминлаш мақсадида капитал қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади. Хусусан, узунлиги 3000 м. ва эни 16 м. бўлган учиш-қўниш йўлаги юзасини бутунлай алмаштириш ва мустаҳкамлаш режалаштирилган. Шунингдек, иккинчи ва учинчи юриш йўлаклари капитал таъмирланади.
«РеконструкциядавридабарчарежалаштирилганрейсларНукусхалқароаэропортигайўналтирилади, йўловчиларНукусваУрганчаэропортлариўртасидатрансферларбилантаъминланади. Парвозларҳақидақўшимчамаълумотолишучунавиакомпанияларгамурожаатқилиштавсияэтилади», дейиладихабарда.
Таъкидланишича, мазкур аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги капитал таъмирдан сўнг Boeing 787 ва Airbus А330 каби кенг фюзеляжли самолётларни чекловларсиз қабул қила олади.
Маълумот учун, Урганч шаҳридаги учиш-қўниш йўлагини капитал реконструкция қилиш охирги марта 1997 йилда, шикастланган қисмларини қисман таъмирлаш эса 2018 йилда амалга оширилган.