Президент Шавкат Мирзиёев 1 июль куни тармоқ ва ҳудудларда энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари бўйича ҳисобот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йиғилишда аҳоли ўсиб, корхона ва муассасалар кўпайгани сайин энергия ресурсларига талаб ошиб бориши табиий экани қайд этилган. Шунга кўра мамлакатда шунга мутаносиб энергия манбаларини ва генерация қувватларини кўпайтириш чоралари кўрилаётгани таъкидланган.
Шу билан бирга, бу қувватлардан оқилона фойдаланиш, энергияни тежаш ҳам жуда зарурлиги айтиб ўтилган.
Маълум қилинишича, шу мақсадда иқтисодиёт тармоқларидаги эски технологиялар энергия тежамкорига алмаштирилмоқда. Саноат корхоналарида «яшил энергия» манбалари жорий қилинмоқда. Биноларни қуришда иссиқликни сақловчи материаллардан фойдаланилмоқда. Хонадонлар ва ижтимоий муассасаларда ўрнатилган қуёш панеллари уларга қўшимча қувват бермоқда.
Жорий йил бошида ҳудудларда электр энергияси ва табиий газни тежаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар шакллантирилган эди. У, ишлаб чиқаришга халал бермаган ҳолда, энергия истеъмолини самарали ташкил этиш орқали муайян ҳажмларни тежашга қаратилган.
Шунингдек, йиғилишда шу борадаги ишларнинг бажарилиш ҳолати кўриб чиқилган.
Унда энергия истеъмолида ўғирликлар кўплиги кўрсатиб ўтилган. Жумладан, бу йил 15 мингта ҳолатда табиий газ ва 28 мингта ҳолатда электрдан ўғирлик аниқланган. Бунинг сабаби – ҳозирги тизимда ноқонуний уланишларнинг олдини олиш эмас, балки оқибати билан курашилаётгани экани таъкидланган.
Шу боис бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, энергия сарфини қатъий назорат қилиш, масъулларнинг жавобгарлигини ошириш зарурлиги қайд этилган.
Айтилишича, хорижий компаниялар билан ҳамкорликда соҳада қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда, станциялар барпо этилмоқда. Бу йил барча манбалар ҳисобидан 4 гигаваттлик электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилган.
Давлат раҳбари соҳадаги инвестициявий лойиҳаларни, чет эллик шериклар билан эришилган келишувларни юқори даражада амалга ошириш кераклигини таъкидлаган.
Шунингдек, йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳам ахборот берилган.
Қайд этилганидек, 850 километр магистраль тармоқ ва 9 та подстанцияни таъмирлаш бўйича ишлар бошланган. Бунга қўшимча 595 километр электр тармоғи қурилиб, қатор янги подстанциялар ишга туширилади. Иссиқлик станциялари барқарор ишлаши учун зарур ёқилғи, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар захиралари шакллантирилмоқда.
Айтилишича, якунда мутасаддиларга энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш, инфратузилмани модернизация қилиб, энергия етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш юзасидан вазифалар қўйилган.
Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.
Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “B.t.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар паррандачилик фаолиятини ташкил этишда ускуналар сотиб олиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган кредит...
Олий даражадаги музокаралар якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтириш борасидаги қатъий интилишлар ифодаси сифатида Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт...
Мамлакатимиздаги мавжуд анъанавий таълим тизими кўпроқ назарий билимларга эътибор қаратилади. Талабаларнинг амалиёт ўташи учун ажратилган соатлар етарли эмас. Натижада ишлаб чиқариш корхоналарига борган битирувчиларнинг ишлаб кетиши учун малака ва кўникмалари етишмайди. Вақт ва маблағ сарфлаб, уларни қайта тайёрлаш лозим...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июль куни Кўксарой қароргоҳида расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида БМТ Бош котиби давлатимиз раҳбарига...
Навоий шаҳри атрофидаги ҳудудда 1 млрд 200 млн сўмлик сохта пуллар ёндириб ташлаш йўли билан йўқ қилинди. Бу ҳақда Навоий вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Шунингдек, 13 минг 600 қути тамаки маҳсулотлари, 30 дона электрон сигарет, 126 миллион сўмлик...
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фуқароларга тўппонча ўқталиб, буни видеога олган шахс қамалди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Ruxsor News”телеканалида берилган видеолавҳада айтилишича, ушбу шахс Қўқон шаҳрида жойлашган клубларнинг бирини реклама қилиш мақсадида сохта тўппончани фуқароларга ўқталган ва буни видеога...
Навоий вилояти фермерлари республикада биринчилар қаторида давлатга дон сотиш бўйича 83 300 тонна улкан хирмон яратиб, шартномавий режани 100 фоизга бажаришга эришди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, йил ҳосили учун парвариш қилинган кузги бошоқли дон...
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги “Наврўз“ боғида 5 мингта шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Унда бепул музқаймоқ, 10 мингга яқин совғалар берилиши ҳам айтилган. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Миллий гвардия ходимларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойида...
Амир Темур мероси бўйича халқаро конференция иштирокчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллаб, Буюк Темурийлар меросини янада ўрганиш бўйича “йўл харитаси”ни...