Ўзбекистон

Верона Евроосиё иқтисодий форуми бу йил Самарқандда ўтказилади

Ўтган йил Боку мезбонлик қилган Верона Евроосиё иқтисодий форуми бу йил Самарқандда ўтказилади. 2-3 ноябрь кунлари “Silk Road Samarkand” сайёҳлик марказида Италиянинг XVI Верона Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтади. Форум “Евроосиёни англаймиз” нотижорат уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва...

Римдаги Бутунжаҳон озиқ-овқат форумида ўзбекистонлик талабалар сўзга чиқди

Шу йилнинг 16-20 октябрь кунлари Римдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош қароргоҳида бўлиб ўтган Бутунжаҳон озиқ-овқат форумида ўзбекистонлик талабалар ҳам фаол иштирок этдилар. Ёшлар делегациясининг иштироки Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган, БМТ Тараққиёт Дастурининг EU-AGRIN лойиҳаси...

2024 йил учун давлат бюджетининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йил учун давлат бюджетининг асосий йўналишлари ҳамда тармоқ ва ҳудудларда амалга ошириладиган вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Давлат бюджети даромадларини кўпайтириш, харажатларини оптималлаштириш бўйича ҳар бир соҳа, тармоқ ва ҳудудлар кесимида мавжуд захира ва...

Эрон Ўзбекистон билан виза режимини бекор қилишни истаяпти

Эрон туризм вазири Иззатулло Зарғамий экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов билан учрашувда шундай таклиф билдирди. “Биз ўзбекистонлик сайёҳлар Эронга келишини қўллаб-қувватлаймиз. Шунингдек, хорижга чиқмоқчи бўлган эронлик сайёҳлар Ўзбекистонга боришни афзал билишлари керак деб ҳисоблаймиз”, дейди Зарғамий.

Озарбайжон Республикаси мудофаа вазирирасмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Озарбайжон Республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Гасанов бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Расмий ташрифнинг асосий кунида дастлаб меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ҳамроҳлигида Баҳоуддин Нақшбанд меʼморий мажмуасини зиёрат...

Бўстонлиқда 1 миллиард долларлик ГТЭС қурилади

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қуввати 600 МВтга тенг, умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган “Юқори Пскем” гидро тўплаш электр станцияси қурилади. "Бир макон, бир йўл" форуми доирасида "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ва Хитойнинг “China Southern Power Grid International” компанияси станциянинг истиқболли лойиҳасини биргаликда...

Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик рағбатлантириладиган 34 та танлаб олинган давлатлар рўйхатига киритилди

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Грузия Германия ҳукумати томонидан алоҳида имтиёзли сармоя кафолатлари орқали иқтисодий ҳамкорлик рағбатлантириладиган 34 та танлаб олинган давлатлар рўйхатига киритилди. Марказий Осиёга умидлари ортиб бораётган немис бизнеси Берлин томонидан компанияларнинг хусусий сармояларини суғурталаниши сабабли, Ўзбекистон ва Қозоғистон учун кўпроқ...

Жанубий Корея компаниялари Ўзбекистонда йўлларни эксплуатация қилиш ва сақлаш бўйича лойиҳани амалга оширишга ёрдамлашади

Ўзбекистон Автомобиль йўллари қўмитасида Жанубий Кореянинг «SAMAN» ва «KECC» компаниялари мутасаддилари билан музокаралар бўлиб ўтди. Учрашув чоғида узоқ муддатли бош режа, бошқарув йўриқномалари, давлат хусусий шерикчилик  асосида йўлларни эксплуатация қилиш ва сақлаш сифатини назорат қилиш стандартлари ҳамда салоҳиятни ошириш дастурларини тақдим этиш орқали Ўзбекистонда давлат...

Молиявий технологиялар бозорининг ҳолати

Замонавий иқтисодиёт компания ва корхоналар олдига янги вазифаларни қўйган ва уларни бозорда фаолият юритишнинг янги босқичига олиб чиққан ҳолда доимий равишда ўзгариб бораяпти. Охирги йилларда ахборот технологиялари олдинга қадам ташлади. Бу эса бир қатор компаниялар фаолиятида ўз ифодасини топди....

Ўзбекистон ва Татаристон ишбилармонлари учун муҳим мулоқот майдони

Пойтахтимизда Ўзбекистон ва Татаристон ишбилармонлари бизнес-форуми бўлиб ўтди. “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу форумда икки томон масъуллари, ишбилармонлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди. Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев, Савдо...

Последние новости

Тошкентда иккита ноқонуний диний мактаб фаолиятига чек қўйилди

Тошкентда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари иккита ноқонуний диний таълим муассасаси фаолиятига чек қўйди. Идора маълумотига кўра, уларни Янгихаёт туманида...