18 C
Узбекистан
Пятница, 11 октября, 2024

ЖССТ: Глобал иқлим ўзгариши йилига 250 минг кишининг ўлимига сабаб бўлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,930участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун инсоният яна бир глобал таҳдид қаршисида турибди. Бу — иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар. Унинг асоратлари бутун сайёрамиз аҳолиси саломатлигига жиддий хавф солмоқда.

Аномал иссиқ, сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари, музликлар эриши, денгиз сатҳининг кўтарилиши… Бундай омиллар Ер шарининг қатор нуқталарида ўлим ҳолатлари ва касалликлар сони ортишига олиб келяпти.

ЖССТ бу борадаги сўнгги таҳлилларни эълон қилди. Унга кўра, кейинги 20 йил ичида 65 ёшдан катта инсонлар ўртасида жазирама ҳароратдан вафот этиш кўрсаткичи 70 фоизга ошган.

Бундан ташқари, тоза ичимлик суви танқислиги 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида олдини олиш мумкин бўлган касалликлардан ўлим ҳолатларининг асосий сабабларидан бирига айланган.

Қолаверса, ҳаво ифлосланиши туфайли келиб чиқадиган хасталиклар ҳар йили 7 миллион нафар кишини ҳаётдан эрта олиб кетмоқда.

ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, агар вазият ўнгланмаса, келгуси ўн йилликда иқлим ўзгариши билан боғлиқ омиллар ҳар йили 250 минг кишининг умрига зомин бўлиши мумкин.

Чунки ҳозир уч миллиарддан ортиқ инсон худди шундай экологик мураккаб минтақаларда яшайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ишлар ва режалар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ишлар ва режалар билан танишди. Бу ҳақда Президент...

Больше похожих статей

×