15.1 C
Узбекистан
Суббота, 13 апреля, 2024

Узоқ умр кўришнинг янги сабаби аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,230участниковПодписаться
- Advertisement -

Япониялик ва швециялик мутахассислардан иборат халқаро олимлар гуруҳи 100 ёшдан ошган одамларнинг қон таҳлилини ўрганиш орқали узоқ умр кўришнинг янги сабабини топишди.

Тадқиқот давомида олимлар 64-99 ёшли тиббий кўрикдан ўтган 44 минг швед маълумотларини таҳлил қилишди. Кейин улар 35 йил давомида кузатувда давом этишди. Улардан 1224 нафари (2,7 фоиз) 100 ёшгача яшаган. Юз ёшидагиларнинг аксарияти (85 фоизи) аёллар эди. Тадқиқотчилар қондаги яллиғланиш, метаболизм, жигар ва буйраклар фаолияти, шунингдек, тўйиб овқатланмаслик ва анемия билан боғлиқ бўлган ўн иккита биомаркерга эътибор қаратишди.

Натижалар 100 ёшгача яшаганларда олтмиш ёшдан бошлаб глюкоза, креатинин ва пешоб кислотаси даражаси пастроқ бўлганини кўрсатди. Хусусан, юз ёшга кирганларнинг фақат айримларидагина глюкоза даражаси 6,5 дан юқори бўлган. Бундан ташқари, 12 биомаркернинг иккитасидан ташқари (алат ва альбумин) ҳаммаси 100 ёшга етиш эҳтимоли билан боғлиқликни кўрсатди.

Умумий холестерин ва темирнинг энг паст даражасига эга, шу билан бирга, глюкоза, креатинин ва пешоб кислотаси юқори бўлган одамларнинг бир асргача яшаш эҳтимоли камайган, деб хабар беради lenta.ru.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Беларусь Президенти томонидан қабул қилинди

Илк расмий ташриф билан Минскда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни Беларусь Президенти Александр Лукашенко қабул...

Больше похожих статей

×