15.1 C
Узбекистан
Суббота, 13 апреля, 2024

Космосда 371 кун бўлган астронавтлар Ерга қайтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,230участниковПодписаться
- Advertisement -

Космосда 371 кун бўлган NASA астронавти Фрэнк Рубио “Союз МС-23” космик кемасида Ерга қайтди ва орбитада энг кўп вақт бўлган америкалик астронавтлар орасида рекорд ўрнатди. Бу ҳақда NASA хабар берди.

Рубио ўзининг россиялик ҳамкасблари — Сергей Прокопев ва Дмитрий Петелин билан бирга Қозоғистоннинг Жезказган шаҳри жануби-шарқига парашют билан хавфсиз қўнган.

“Тўғриси, мен учун хотиним ва болаларимни қучоқлаш энг муҳими бўлиши аниқ ва, эҳтимол, биринчи кунларда шу нарсага эътибор қаратаман”, — деган Рубио.

“Союз МС-23” экипажи том маънода коинотда “тиқилиб қолган” ва бир йилдан кўпроқ вақт давомида орбитада бўлиб, сайёра бўйлаб 5936 марта айланган, чунки космонавтларни биринчи уринишда Ерга қайтариб бўлмаган.

Уларни Ерга қайтариши керак бўлган қурилма космик қолдиқлар билан тўқнашиб, хавфли зарар кўрган.Оқибатда Рубио, кутилмаган ҳолда, орбитада 168 кун вақт ўтказган NASA’даги ҳамкасби Марк Ванде Хайдан ўзиб кетган.

Прокопев ва Петелин ҳам бир йилдан кўпроқ вақт давомида орбитада “қолиб кетган”, аммо улар руслар орасида рекордчи бўлмади: космонавт Валерий Поляков 1990 йилларнинг ўрталарида “Мир” орбитал станциясида 437 кун фаолият олиб борган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Беларусь Президенти томонидан қабул қилинди

Илк расмий ташриф билан Минскда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни Беларусь Президенти Александр Лукашенко қабул...

Больше похожих статей

×