Кузатишлар шуни кўрсатдики, Aнтарктида устидаги озон тешиги жорий йилнинг бошида ноодатий шакллана бошлаган. У йил бошида пайдо бўлган (Жанубий яримшарда қиш ҳозир давом этмоқда) ва келажакда у ўртача даражадан каттароқ ўсиши мумкин. Бу денгиз музлари даражаси рекорд даражада паст бўлган Жанубий океаннинг янада исишига олиб келади.
Озон тешиги одатда сентябр ойининг охирида шакллана бошлайди. Октябр ойида у энг юқори чўққига чиқади ва ноябр-декабр ойларида у давом этади. Унинг август ойида пайдо бўлиши олимлар учун жуда эрта ва кутилмаган эди. Aнтарктика озон тешиги — бу стратосфера озон қатламининг ҳар йили юпқалашиши бўлиб, у қуёшдан ултрабинафша нурланишни ўзлаштирадиган юқори консентрацияли озон молекулаларини ўз ичига олади. Бу одамларнинг озон қатламини бузувчи моддаларни ҳаддан ташқари кўп ишлатиши натижасида пайдо бўлган. 1989 йилда Монреал протоколи тузилгандан сўнг, бундай бирикмаларнинг 99 фоизини тақиқлаган, тешик аста-секин ёпилди.
Эл-Нинё йилларида тешик одатдагидан кичикроқ ўсади. Aммо энди бунга бошқа омиллар, хусусан, Тинч океанидаги Тонга вулқонининг кучли отилишидан кейин атмосферадаги узоқ муддатли ўзгаришлар ҳам таъсир кўрсатмоқда.