- Advertisement -
Витаминга ўхшаш моддалар кимёвий бирикмаларнинг катта гуруҳи бўлиб, улар витаминларнинг асосий хусусиятларига эга, аммо улардан бир қатор жиҳатлари билан фарқланади.
Бу моддалар организмда оз миқдорда ишлаб чиқарилади, кўплаб биокимёвий жараёнларда иштирок этади. Бундан ташқари, улар витаминларга нисбатан паст биологик фаолликка эга.
Бугунги кунга келиб, витаминга ўхшаш бир нечта асосий моддалар мавжуд:
- холин;
- липоик кислота;
- оротик кислота;
- пангамик кислота;
- иноситол;
- пара-аминобензой кислотаси;
- коензим К;
- витамин У;
- Ф витамини;
- Л-карнитин ва бошқалар.