- Advertisement -
Мамлакатнинг энг катта бойлиги – унда яшовчи халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, тинчлик ва тотувликдир. Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат, 16 та диний конфессия вакиллари Ватан равнақи йўлида яшаб, меҳнат қилиб келмоқдалар. Бизни маданият, анъаналар, урф-одатлар, тиллар яқинлиги, кўп асрлик дўстлик ва ўзаро ҳурмат боғлаб ҳамда бирлаштириб туради. Миллатлараро тинчлик ҳамда тотувлик, бағрикенглик ва ўзаро ҳурматдан муҳимроқ нарса йўқ: фақат бирлашиш орқали биз дунёни мукаммал қила оламиз!