Пенсилвания университети (AҚШ) Перелман номидаги тиббиёт мактаби олимлари депрессия билан оғриган беморларнинг аҳволини яхшилашнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқишди.
Уларга озгина уйқусизликка дучор бўлиш таклиф қилинди. Тегишли экспериментда депрессив касалликка чалинган 30 киши ва 54 соғлом одам, шунингдек, назорат гуруҳи сифатида 16 киши иштирок этди. Дастлабки икки тоифага тунги уйқуга рухсат берилмаган, назорат гуруҳидаги иштирокчилар тун бўйи тинчгина ухлашлари мумкин эди. Тажриба давомида одамларнинг мияси сканердан ўтказилди.
Натижалар шуни кўрсатдики, уйқусиз тундан кейин депрессияга учраган беморларнинг 43% нинг кайфияти яхшиланган.