- Advertisement -
Мексиканинг Сан-Педро шаҳри мери Хуамелула тимсоҳга уйланди. “Мен масъулиятни ўз зиммамга оламан, чунки биз бир-биримизни севамиз. Муҳими шу. Севгисиз никоҳ бўлиши мумкин эмас… Мен малика қизга уйланишга розиман”, — деди шаҳар мери Виктор Гюго Соса.
Маросимда оғзи боғланган судралиб юрувчининг тимсоҳ исми Aлисия Aдриана эди. Шаҳар раҳбарининг аёл тимсоҳ билан рамзий никоҳи ҳар йили Сан-Педро-Уамелулада 18-асрдан бери сақланиб келаётган анъана доирасида бўлиб ўтади. Тимсоҳ она ерни англатади.