2023 йил апрелда дунё бўйлаб йўловчи ташиш ҳажми 2022 йилнинг мос ойига нисбатан 45,8 фоизга ошди.
Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) маълумотларига кўра, бу пандемиядан олдинги даражанинг 90,5 фоизини ташкил этди.
Апрель ойида халқаро рейсларда йўловчи ташиш ҳажми 48 фоизга, ички рейсларда эса 42,6 фоизга ўсган.Шу билан бирга, ҳаво ҳаракатини тиклаш рейтингида Осиё-Тинч океани минтақаси етакчилик қилди.
Осиё-Тинч океани минтақасидаги ҳаво қатнови ҳажми апрель ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 192,7 фоизга ошган бўлса, Европа ва Яқин Шарқда мос равишда 22,6 ва 38 фоизга ошган. Шимолий Америкада ҳаво ҳаракатининг ўсиши 34,8 фоизни, Лотин Америкасида 25,8 фоизни, Африкада эса 53,5 фоизни ташкил этди.
Manba: Rahmat.uz