Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги биринчи мушуклар отрядини тузди. «Семенычи» деб номланган бўлинма рўйхатига Москва, Смоленск, Курск, Aрхангельск, Вологда вилоятлари ва Коми республикаси ўт ўчириш бўлимларининг ҳайвонлари киритилган.
«Мушуклар уйдаги илиқлик ва қулайлик рамзи, ўт ўчирувчилар учун эса ҳақиқий талисманлар ҳисобланади».
Мушукларнинг вазифалари мол-мулкни кемирувчилардан ҳимоя қилиш ва фавқулодда вазиятлар ходимларининг ҳиссий стрессини бартараф этишни ўз ичига олади.
«Эрталаб улар ўт ўчирувчилар билан бирга чиқишади, у ерда баъзилар ҳатто келажакни башорат қилишади: агар мушук ухлаётган бўлса, у ҳолда смена муаммосиз ўтади», деди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Департаментнинг аниқлик киритишича, отряд олов мушуки Семён хотирасига яратилган.
Топ статей за 7 дней
Подпишитесь на нас
- Advertisement -