31.3 C
Узбекистан
Среда, 19 июня, 2024

Туяқуш бошини қум орасига яширадими?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,440участниковПодписаться
- Advertisement -

Туяқуш жуда ғалати қуш. Унинг ҳаёти ҳақида кўп қизиқарли ҳикоялар юради, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди.Қўрқувга тушган туяқуш бошини қумга тиқиб олади. Мана шу дамда унга яқин келиб, бемалол ушлаб олиш мумкин, деган фикр жуда кенг тарқалган.

Афсуски, ҳеч ким буни кузатмаган. Туяқуш эса буни ўз-ўзидан қилавермайди! Туяқуш ўзини хавф остида сезганида, ерга ётиб олиб, бўйнини чўзиб, диққат билан кузатади, айни шу ҳол одамларни юқоридагидек фикрга бошлаган бўлса ажаб эмас. Хавф яқинлашаверса, туяқуш бошқа қушлар сингари тура солиб қочади!

Туяқуш учишни билмайди, аммо у жуда тез чопади. Унинг тезлиги бир соатда 80 километрга етади.

Туяқушнинг барча сифатлари «энг» сўзи билан боғлиқ: энг учқур, энг катта, энг оғир. Мисол учун, Африка туяқуши билан ҳеч бир қуш бас келолмайди. Айримларининг бўйи 2,5 метр келади ва оғирлиги 130 килограммга етади. Бундай оғирликни қанотлари ёрдамида кўтариш хийла оғирлик қилади, тўғрими?!

Туяқуш тухумлари ҳам тухумлар орасида энг каттасидир. Унинг узунлиги 15—18 сантиметр, диаметри эса 13—15 сантиметр келади. Уни эрталабки нонуштага қайнатмоқчи бўлсангиз роппа-росса қирқ дақиқа вақтингизни олади. Ахир уникидан каттароқ тухум ҳам йўқ-да!

Манба:Ziyo.Uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 18 мингдан ортиқ хотин-қизларга ОТМда ўқиш учун тавсиянома бериш рад этилди

Жами 18 481 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди, 18 372 нафар талабгорга тавсиянома бериш рад этилди. Бу ҳақда Оила ва...

Больше похожих статей

×